RU

Последние новости

22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  2 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  44 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  20

"Навбаҳор" нега кеча ёлғон маълумот тарқатди? Новости

"Навбаҳор" нега кеча ёлғон маълумот тарқатди?

Алексей Беленков ва "Наваҳор" ўртасидаги сериал давом этади.

Кеча "Навбаҳор" клуби расмий сайтида ФИФАдан ҳеч қандай хат келмагани ҳақида хабар чиқди. Бугун ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" апрель ойида ҳам, 20 июль куни ҳам ФИФАдан хат келганини эълон қилди.

Championat.asia сайти "Навбаҳор"ни имкон қадар тезроқ огоҳлантириб ушбу чигал вазиятдан чиқиб кетиш учун муаммони чоп этганидан кейин бир кун давомида "Навбаҳор" ФК сайтимизга қарши раддия ёзиш билан овора бўлди. ФИФА белгилаган 30 кун муҳлатнинг бир куни бекорга ўтиб кетди. ФИФАдан келган хат фотошоп қилинган деган фикрлар ҳам янгради ҳатто. Биз ҳеч бир клубга қарши эмасмиз, ўзбек футболи ривожи бизнинг сайтимиз ривожига таъсир қилади. Буни ҳеч қачон унутмаслик керак. Championat.asia нинг мақсади "Навбаҳор"ни огоҳлантириш эди, аксар одамлар буни нотўғри тушунди. 16 июль куни "Навбаҳор" клуби "Сурхон" билан ўйин Тошкентга кўчирилганини расман тасдиқланмай туриб эълон қилгани учун ПФЛдан узр сўраган эди. Кечаги "асоссиз хабар" учун клуб ҳеч кимдан узр сўрамаса ҳам майли, Беленков ишини тезкор ҳал қилишса бўлгани.

СИЛА вакиллари 2019 йил декабрь ва 2020 йил январь ойида "Навбаҳор" клуби спорт директори Абдумалик Умирзоқов билан боғланиб Беленков борасида музокара олиб боришганини маълум қилишди. Мураббийнинг юристлари “Навбаҳор”га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган, аммо клуб бунга эътибор қилмаганидан кейингина Алексей Беленков ФИФАга мурожаат қилишга мажбур бўлган экан.

Хўш, Беленков нима учун шартномани бекор қилишни сўраган? Сабаби клуб мураббийнинг 4 ойлик маошини беришни кечиктирган. ФИФА қоидаларига кўра агар клуб футболчи ёки мураббийнинг 2 ойдан кўпроқ маошини беришни кечиктирса шартномани бекор қилиш борасида мурожаат қилиш мумкин. Беленков мана шу банддан фойдаланган.

Кеча 21 июль куни СИЛА компанияси расмий сайтида ҳам бу борада расмий хабар чиқди.  


Яна бир масала, нима учун ФИФА юборган хат дарҳол "Навбаҳор" клуби почтасига етиб бормаган бўлиши мумкин? Ҳар бир клубда TMS менеждери бўлиши шарт ва у ЎФА TMS менежери орқали маълумотларни махсус тизимга киритишга масъул ҳисобланади.

FIFA Transfer Matching System 2009 йил ФИФА Конгресси томонидан маъқулланган ва 2010 йил 1 октябрдан мажбурий этиб белгиланган.

Тизимни ишга туширишдан мақсад клублар ва футбол ассоциациялари ўртасидаги бошқарувни шаффофлиги, самарадорлигини ошириш бўлган.

Клуб футболчи сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам трансферлар деталларини кўрсатиши шарт. Трансфер тасдиқланиши учун барча деталлар келишиб олинган бўлиши шарт. Агар халқаро трансфер бўлса халқаро сертификат бўлиши лозим.

Ўзбекистонда барча клублар TMS тизимини ЎФА ёрдамида тўлдиришади. Балки клубларимиз профессионал даражага ўтиб махсус ўқитилган TMS менежерларига эга бўлишни ўйлаб кўришса бўлармиди. Шунда ФИФА томонидан юборилган ҳар қандай хат тўғридан-тўғри клубга келиб тушаверади.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика