RU

Последние новости

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  34 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

"Навбаҳор" матбуот анжуманида Ўзбекистон - Эрон ўйини ҳақида савол беришди Новости

"Навбаҳор" матбуот анжуманида Ўзбекистон - Эрон ўйини ҳақида савол беришди

"Нассажи" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан (1:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Остон Ўрунов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Самвел Бабаян: "Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Сифатли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият яратди".

- Гуруҳингизда қайси жамоа кейинги босқичга чиқади деб ўйлайсиз?

- Кейинги босқич? Бошидан гуруҳда "Ал Ҳилол" етакчи, қолган жамоаларда имконият бир хил деб айтгандим. Айни дамда 10 очко йиға олдик ва "Ал Ҳилол" сингари кейинги босқичга йўл олиш учун ажойиб имкониятга эгамиз.

Остон Ўрунов: "Ассалому алайкум, ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Эронга фақат уч очко мақсадида ташриф буюрдик ва мақсадимизга эришдик".

- 4та баҳсда 10 очко тўпладингиз, бу жуда зўр натижа. Шундай бўлишини кутганмидингиз?

- Гуруҳимизда яхши жамоалар йиғилган. Бугун ғалаба қозондик, аммо бу осонликча содир бўлмади. Бизнинг квартетдаги клубларда яхши мураббий ва футболчилар жам бўлишган.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичида Эрон билан ўйнайди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

Остон Ўрунов: - Худо хоҳласа, Эронга қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика