RU

Последние новости

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

“Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига 25300 нафар мухлис ташриф буюрди Новости

“Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига 25300 нафар мухлис ташриф буюрди

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувида рекорд натижа қайд этилди.

Шу куни Намангандаги “Марказий” стадионига 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижадир.

Аслида Намангандаги стадионга 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Лекин кеча катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.

Намангандаги мавсумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

“Навбаҳор” клуби 3-турдан ўрин олган учрашувда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Рейтинг: +101   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика