RU

Последние новости

10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  0 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  1 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  1 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3

"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган Новости

"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган

Championat.asia сайтида “Эшитдик-да: “Навбаҳор”ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!” деган мақола чоп этилганди.

ушбу мақолада “Навбаҳор” клуби раҳбарияти келаси мавсумда жамоа рулига “Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи эканлиги, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказганлиги ва оғзаки келишув амалга ошганлиги, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўхтатмоқчи эканлиги таъкидланганди.

“Навбаҳор” ПФК ушбу мақола юзасидан шуни маълум қиладики, мазкур мақолада келтирилган фактлар асоссиз, яъни “Навбаҳор” клуби раҳбарияти томонидан Илҳом Мўминжонов билан “Навбаҳор”ни келаси мавсумда бошқариши тўғрисида ҳеч қандай музокара олиб борилмаган ва ҳеч қандай оғзаки келишув ҳам амалга ошмаган.

Клубнинг айни пайтдаги жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан амалдаги шартномаси бор.

Мухлислардан бундай асоссиз миш-мишларга ишонмасликни сўраймиз. “Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади, деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика