RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

"Навбаҳор-фарм" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Қўқон-1912" ҳакамлар ёрдамига муҳтож жамоа эмас" Новости

"Навбаҳор-фарм" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Қўқон-1912" ҳакамлар ёрдамига муҳтож жамоа эмас"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор-фарм" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Лекин биз томондан қаралган бугунги ҳакамлик мени қониқтирмади. "Қўқон-1912" таркибида Суперлига ҳавосини олган футболчилар бор. Шундан келиб чиқсак, уларга ҳакамларнинг ёрдами зарур эмас деб ўйлайман. Кучли жамоа, ўз олдига Суперлиган мақсад қилган, бироқ бугунги ўйиндаги ҳакамлик бизга ёқмади. Ҳакам майдонда футбол ўйнаш учун қўйиб бериши керак.

Баъзи футболчиларимиз "Универсиада" мусобақасига кетганликлари туфайли таркибимизга кеч қўшилишди. Иккита гол ҳисоби билан олдинда бораётганимиз учун таваккал қилиб айрим футболчиларни захирадан ўйинга туширмадик. Чунки, гол ўтказиб юборсак, ютиб турган таркибни ўзгартиришда мураббийнинг айби бўларди.

- Футболчиларингиз иккинчи бўлимда вақт чўзгандек кўринди. Бу мураббийлар штабининг кўрсатмаси эдими?

- Йўқ, мен ёки мураббийлар штаби бундай кўрсатма бермадик. Таркибда сон жиҳатдан камроқ бўлганимиз сабаб футболчилар юкламаси икки ҳисса юқорироқ бўлади. Бунақа холатда оёқ томирлари тортишиб қолиши табиий хол. Шифокор уни майдондан олиб чиқиб кетса, бизда яна бир футболчи камаяди. Бундан бизга қандай фойда бор? Аксинча ўйнагани жамоа учун яхшироқ бўлади.

- Ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб бўлгансизлар. Про-лига ва Биринчи лига ўртасидаги қандай фарқни сездингиз?

- Бу икки лига ўртасида катта фарқ бор. Про-лига бу - салкам Суперлига дегани. Бизнинг аксарият футболчиларимиз ёш, бу лигага мослашиб кетишлари учун бир оз вақт керак.

- Ғанихонов, Рашидхонов каби футболчилар таркибга кеч қўшилгани ҳам дастлабки турдаги натижалар салбий бўлишига сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, агар улар эртароқ қўшилганида ҳам натижа шундай бўлиши мумкин эди. Биз ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб бўлдик, таркибда аксарият ёш футболчилар. Ғанихонов ва Рашидхонов каби футболчиларнинг ҳам бизнинг жамоага мослашиб кетишига озроқ вақт талаб этилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика