RU

Последние новости

07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  0 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  5 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  56 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  435

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди Новости

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди

"Навбаҳор"нинг бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

Канчельскис “Навбаҳор”да 2018-2020 йилларда (танаффус билан) фаолият юритди. Канчельскис мураббийлигида “лочинлар” Суперлигада жами 40та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 18 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 40 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 35 та тўп ўтказиб юборишди ҳамда жами 54 очко тўплашди.

Андрей Канчельскис 2018 йилги мавсум якунланишига 7 та тур қолганида, “Навбаҳор” бошқарувини Илҳом Мўминжоновдан қабул қилиб олиб, ўша мавсумдаги 7 та ўйинда 3 та ютуқ, 1 та дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, жамоанинг турнир жадвалидаги 3-поғонасини сақлаб қолганди.

2019 йили эса наманганликлар 9-ўринни эгаллашди.

Андрей Канчельскис Москвага жўнаб кетганида, “Навбаҳор” 18 та турдан сўнг, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Биз Андрей Канчельскисга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз, - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати. 

Энди жорий мавсум якунига қадар жамоамизни Нўъмон Ҳасанов бошқаради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика