“Насьональ“ президенти Суарес қачон клубни тарк этишини эълон қилди
20 сен 2022 08:10
Новости
“Насьональ“ президенти Суарес қачон клубни тарк этишини эълон қилди
Уругвайнинг “Насьональ“ клуби раҳбари Хосе Фуэнтес жамоа ҳужумчиси Луис Суарес декабрда кетишини тасдиқлади.
Шартнома бўйича келишув шундай тузилган.
“Биз шундай келишиб олгандик. У бу ерга келиш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Суарес кетади ва у менга шундай деди”, дея айтган Фуэнтес Уругвай ОАВга.
35 ёшли форвард “Гронинген”, “Барселона”. “Ливерпуль”, “Аякс” ҳамда “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган. У ёзда эркин агент сифатида собиқ жамоасига қайтиб, ҳозиргача 10 та учрашувда майдонга чиқди ва 4 та голни ўз ҳисобига ёздирди.
Комментарии