RU

Последние новости

11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   7 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  5 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2

"Насаф"нинг уйда очко йўқотиши эртак эмас, аниқ факт ва таҳлилдир ёхуд кечаги мақоланинг давоми Новости

"Насаф"нинг уйда очко йўқотиши эртак эмас, аниқ факт ва таҳлилдир ёхуд кечаги мақоланинг давоми

Футболда тахмин, ўйиндан олдинги мулоҳазалар, фикрлар бўлиши табиий ҳол.

Бу қачондир тўғри, яна қачондир нотўғри чиқади. "Насаф"нинг очко йўқотиши ҳақидаги мақолам эса шунчаки осмондан олиб ёзилмади. Аниқ фактлар, рақамлар келтириб ўтилганди. Шунга қарамай, омманинг "ширин" гаплари томонимга ёғилди. Ўзим ҳам мухлис бўлганман ва буни оддий қабул қилдим. Ўйиннинг бориши бир томондан тахминларимни оқлаётган, иккинчи паллада ўзгача хавотир ҳам йўқ эмасди. 


Ички ҳиссиёт. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" бугун очко йўқотади


1. "Насаф" уйда қандай натижалар қайд этаётганди? 


Буни яна бир бор таъкидлайман. Фактсиз ёзган деганларга эслатиб ўтаман. "Аждарлар" уйда очко ишлаш бўйича олтинчи ўринда бормоқда. "Насаф" ўз Қаршидаги 10та учрашувда 15 очко қўлга киритишга муваффақ бўлган. Натижалар 3та ғалаба, 6та дуранг ва 1та мағлубият. Жамоа сафарда очко йиғиш борасида пешқадам, 12та ўйин 30 очко. Меҳмонда мағлуб бўлмаган икки жамоадан бири бўлиб турибди (иккинчиси "Пахтакор"). Жорий йил уй ўйинлари ҳисобидан еттинчи маротаба дуранг кеча "Бунёдкор" билан баҳсда бўлди. 



2. Бошкович мақсадига эришди. Ҳаммасига "Насаф"нинг ўзи айбдор 

"Бунёдкор"нинг бугунги ҳолатида пешқадам майдонидан бир очко билан қайтиш фикримча ёмон натижа эмас. Сезган бўлсангиз, авваллари жамоа кўпроқ чиройли ўйин ва комбинацион футболга урғу қаратган. Ҳозирги кунда Бошкович кўпроқ натижа ҳақида бошқотирмоқда ва кучли рақиблар билан ўйинларда иккинчи рақам остида, мустаҳкам ҳимоя қўрғонини қурган ҳолда футболчиларни ўйнатмоқда. Тактик томондан ўйинларга жуда тўғри ёндашяпти, дея оламан. Кеча мудофаа марказидаги Ўрозов, Ёқубов, Эргашев триоси режа бўйича "Насаф"нинг асосий "олов пуркагичлари" Норчаев, Лима, Бозоровга имкон бермаслиги керак эди.  Ўйиндаги вазиятлар, кескинлик яратиш, дарвозаларга берилган зарбалар қаршиликларнинг ғалабага лойиқ эканлигидан дарак берарди. . Ўйинни кузата туриб тахминларим йўққа чиқишига ўзимни ишонтира бошлагандим. Ҳақиқатдан ҳам "Насаф" зўр ўйнади. "Бунёдкор"нинг ҳимояси рақиб босими ва ҳужумларига бош бера оладими ёки йўқми бу ҳам қизиқ эди. Статистика ҳам бунга яққол жавоб. Кеча чинакамига омад мезбонлардан юзини ўгирди. Дарвоза тўсини тўп йўлига тўғаноқ бўлди, Суҳроб Султоновнинг маҳорати, пенальтидан фойдалана олмаган Марко ва ҳоказо. "Насаф"да ғалаба учун ҳаммаси етарли бўлди. Омад яна омад.

 




3. Қаршида Уругвай - Гана учрашуви сценарийси ёхуд сўнгги чорани қўллаган Музаффар 


Беллашувнинг кулминацион нуқтаси иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. Лима Крузнинг  жарима майдончаси ичидаги алдамчи ҳаракатларидан сўнг "Бунёдкор" футболчилари тўпни қайтаришга уринди. Тартибсизликдан фойдаланган Акмал Мозговой зарба берди. Тўп дарвозага кириб кетаётган жойида Музаффар Олимжонов дарвоза чизиғи устидан тўпни қўли билан қайтарди. Бу унинг учун охирги чора эди. Шу онда ЖЧ-2010 чорак финали доирасида ўтган Уругвай - Гана учрашуви ёдимга келди. Экстра-таймлар тугашига секундлар қолган паллада Гана уюштиган ҳужумни Луис Суарес қўли билан қайтарган, ҳакам худди кечагидек қизил карточка ва 11 метрлик нуқта белгилаганди. Бироқ Асамоа Гьян якунда зарбани йўллашда адашганди. Ўхшашлик бор-а. Қаршидаги ўйин қаҳрамони сўзсиз Суҳроб Султонов бироқ "яширин" қаҳрамон бу Музаффар Олимжонов, дея оламан. 



Юқорида айтдим, "Насаф"нинг уйда очко йўқотиши бу "Қундуз бобонинг эртаклари" эмас, балки аниқ таҳлиллар ва фактлардир. Амалда бу ўз сўзини айтди. Хўш, бунга ким айбдор? Бойни тўнаган ҳам, сичқонни думини кесган ҳам мен-мен!

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика