RU

Последние новости

14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  0 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  3 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  2 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 12:42Гвардиол, Бальде, Менди... FourFourTwo дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтингини тузди  4 12:16FourFourTwo дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилди  8 11:49​"Олимпик" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига йўл олди  0 11:20"Бавария" спорт клуби аъзолари сони бўйича рекорд ўрнатди  0 10:48Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  13 10:03ПСЖ «Бавария» етакчисини текинга қўлга киритиши мумкин  2 09:25Sofascore. Ҳожимат Эркинов ва унинг шериклари «Ал Айн»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 08:47Салоҳ Италия клуби билан музокара олиб бормоқда  8 08:10Жаҳоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячилари рейтинги тузилди (топ-10)  12 07:35«Милан» ҳимоячиси ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин  0

"Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди Новости

"Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди

Ўзбекистон Кубогининг бу йилги финали ҳам Кубокнинг эгаси ҳам маълум бўлди. Афсуски бу соврин бу сафар ҳам "Насаф"га насиб этмади.
Финалда тенгма-тенг ўйинда бари-бир тажриба ўз сўзини айтди. "Бунёдкор" тажриба борасида "Насаф"дан устун эканлигини яна бир бор исботлади.

Барча мухлисларнинг навбатдаги Кубоги финалидан умидлари жуда катта эди. Чунки жамоанинг бу йилги ўйинлари ва ютуқлари (финалдан олдинги икки ўйинни ҳисобга олмаганда) бизда шундай катта умид пайдо қилганди. "Иштаҳа овқат пайти келади", - деган иборага мос равишда биз мухлислар финалдан аввал ғалабани қандай нишонлаш ҳақида ўйлай бошлагандик.Бу умид ўйиннинг иккинчи булими охирларигача ҳам сўнмади. Аммо бу сўнгги дақиқаларда саробга айланди.

Начора бу футбол, футбол ишқибозини ана шундай аламли мағлубиятлардан ҳеч ким кафолатламаган. Биз асло бу ерда жамоа ўйинчиларини ёки мураббийни танқид қилишдан йироқмиз. Ҳамма йигитларимизга аксинча катта раҳмат айтамиз. Улар қўлларидан келганларини қилишди. Майдонда жавлон уришди. Бизнинг жамоамиз ўйинчиларига бўлган ишончимиз асло камаймайди, аксинча ошиб кетаверади. Шунингдек барча Қашқадарёлик футбол мухлисларининг севимли инсонига айланган бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиевга бўлган ҳурмат ва ишончимиз ҳам ошса ошадики, асло камаймайди. Ушбу мутахасис бу йил қўлидан нималар келишини кўрсатиб қўйди. Қолаверса бу йилги чемпионат учун кураш давом этмоқда ҳали олдинда еттита ўйин турибди. Бизнингча барча мухлислар ҳам жамоа ўйинчилари ҳам ўтган мағлубиятларни тезда унутиб, бор эътибор ва диққатни олдинда турган ўйинларга қаратиш керак. Шундай бўлади ҳам. Чунки, "Насаф" жамоаси осонликча таслим бўладиган жамоа эмас. Ҳаёт давом этаверади. Орзу ва истаклар яна қанот ёйиб кетаверади. Биз мухлисларнинг ҳам "Насаф"га бўлган ишқибозлигимиз давом этаверади. "Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика