U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?
		
		07 сен 11:47
        Новости	
	 
				 
				U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча саралаш босқичи доирасида Қирғизистон билан куч синашди. Дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Бу натижадан сўнг вакилларимиз 4 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди, тўплар фарқи +4 кўринишини олган. Биз билан бир хил очко тўплаган Қирғизистонда эса тўплар +1 ҳолатида. Кейинги рақибимиз Фаластинда ҳам имконият сақланиб қолган, уларда 3 очко бор. 3-турда Ўзбекистон 9 сентябрь куни 15:00да Фаластин билан учрашса, шу куни соат 19:00да Қирғизистон Шри-Ланка билан ўйнайди.
Саралашда умумий ҳисобда 11 та гуруҳ мавжуд. Мусобақа регламентига кўра, кейинги босқичга гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари йўлланмани қўлга киритади. 2-турдан сўнг энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари қаторида Хитой (6 очко, .+11), Эрон (6 очко, +10), Туркманистон (6 очко, +6), Яман (6 очко, +2) бор.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии
Равшан Хайдаров жамоаси сўнги турда Фаллстинни ютса бўлди. Агарки жамоа Фаластинни юта олмаса демак осиё чемпионатига чиқишга нолойиқ.
Энг мухуми хайдаров мурдашовни СОФ она тилидан энг саралари билан сийлашга 100% хақлимиз.
Йўлланма қўлдан кетди, биз 4-0 га ютган Шриланкани Фаластин 5-0 га майдалади. Камида бизни олиб қолишга харакат қилади...