Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин
07 сен 12:50
Новости
Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовский жамоани 2025/26 йилги мавсум якунлангач тарк этиши мумкинлиги ҳақида Sport.es хабар берди.
37 ёшли поляк футболчисининг шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар амал қилади. Манбага кўра, тарафлар шартномани узайтириш ниятида эмас. Клубнинг спорт директори Деку эса Робертни кейинги мавсумда жамоанинг асосий марказий ҳужумчиси сифатида кўрмаяпти.
Шунингдек, "Барселона" Левандовский ўрнига номзодлар рўйхатини ҳам тайёрлаб бўлгани айтилади. Унда Александер Исак ("Ливерпул"), Хулиан Альварес ("Атлетико") ва Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити") каби ҳужумчилар бор. Бироқ иқтисодий қийинчиликлар сабаб каталонияликлар ҳозирча уларни қўлга кирита олмайди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии
Alvarez xar tomonlama tushadi barcaga.
Bu xam Lautarodek ertakligicha qolib ketmasa.