RU

Последние новости

10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  1 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  32 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди Новости

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди

“Насаф” футбол мактабида битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда клуб бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларни табриклаб, келажакда улардан умидлари катта эканликларини билдиришди.

Дарҳақиқат, ўтиб бораётган йил футбол мактаби жамоаси учун ютуқларга бой йил бўлди. Мактабнинг 1997-98 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат жамоа олий лига тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, айнан ушбу жамоа 2-лига мусобақасининг Қашақадарё минтақасида чемпионликка эришди. Албатта бу ютуқларни қўлга киритилишида жамоа мураббийлари Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимовларнинг ҳиссалари катта бўлди. Жамоа орасидан бир қатор футболчилар спорт усталигига номзод талабини бажаришди. Ушбу гуруҳ тарбияланувчиларининг 9 нафари “Насаф” ўринбосарлари таркибига жалб этилди. Бир сўз билан айтганда, 2013 йил мактаб жамоаси учун муваффақиятларга бой бўлди. Тадбир сўнггида жорий мавсумда чемпионликка эришган жамоа аъзоларига олтин медаллар, фахрий ёрлик ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир фотогалереясини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика