RU

Последние новости

22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  6 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  39 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  55 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   6 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0

"Насаф" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида дуранг қайд этди Новости

"Насаф" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида дуранг қайд этди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳридаги йиғини доирасидаги ўзининг сўнгги назорат учрашувини Молдованинг "Тирасполь" клубига қарши ўтказди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Молдова чемпионатининг 5-ўринда кетаётган "Тирасполь" билан ўйинда дуранг қайд этишди. Учрашувда ҳар иккала жамоа рақиб дарвозасига тўп кирита олмади ва натижада ушбу беллашувда ғолиб номи аниқланмай қолди.

Ушбу ўйин "аждарлар"нинг Туркияда ташкил этилган йиғин доирасидаги сўнгги учрашуви бўлди. Шу билан Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади.

Анталияда қаршиликлар жами еттита назорат ўйинларини ўтказишди.

Шуларнинг 3 тасида қаршиликлар ғалаба қозонган бўлса, 2 та дуранг ва яна шунча беллашувда мағлубиятга учрашди. "Насаф" - "Вион" (Словакия) 1:0, "Насаф" - "Динамо" (Грузия) 0:1, "Насаф" - "Корона" (Польша) 2:0, "Насаф" - "Гурник" (Польша) 1:0, "Насаф" - "Иличевец" (Украина) 0:1, "Насаф" - "Широқ" (Арманистон) 0:0, "Насаф" - "Тирасполь" (Молдова) 0:0.

Тўплар нисбати: 4:2. Голларни Артур Геворкян (2 та) ва Илҳом Шомуродов (2 та) киритишди. "Насаф" сафига янги келиб қўшилган украиналик легионер ҳужумчи Олександр Коблаш еттита ўйинда бирорта ҳам тўп кирита олмагани эътиборга молик. 


Эслатиб ўтамиз, Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ўйинини Қаршида 25 февраль куни ОЧЛ доирасида Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика