RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

“Насаф” рақиби “Ли Ман” сафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз? Новости

“Насаф” рақиби “Ли Ман” сафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз?

20 октябрь куни “Насаф” Қаршида ОФК Кубоги Интер зонал финал учрашувида Гонгконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуйида эътиборингизга рақиб жамоанинг легионерлари билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Айтиш керакки, “Ли Ман” клубида Испания, Аргентина,  Бразилия ва Жанубий Корея мамлакатларидан олиб келинган легионерлар ОФК кубогида жамоага ёрдам бермоқда.

Жонатан Акоста (Аргентина)

Жонатан Леонель Акоста 1988 йилнинг 11 октябрь куни Аргентина пойтахтида дунёга келган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп тепадиган Акостта 2019 йилдан буён “Ли Ман” клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у жуда кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Хусусан, “Плаза Колония” (Уругвай), “Де Жулио” (Аргентина), “Хаппи Валлей” (Гонгконг”), “Таллерес” (Аргентина”), “Десампарадос” (Аргентина”), “Запла” (“Аргентина”), ПКНС (Малайзия), “Дримс” (Гонгконг)  каби жамоаларда ўйнаган. Олган маълумотларимизга кўра, Акоста жамоанинг ишонган легионери экан. У гуруҳ босқич ўйинида ҳам майдонда кенг кўламдаги ишларни бажаргани маълум бўлди. 

Хосе Анхель (Испания)

Марказий ҳимоячи бўлган Хосе Анхель 1989 йил 2 март куни Испаниянинг Саламанка шаҳрида дунёга келган. Асосан фаолиятини Испаниянинг турли жамоаларида ўтказган футболчи 2020 йилда “Ли Ман” клубиа билан шартнома имзолади. Дарвоқе, у 2018 йилда Гонгконгнинг “Истерн” клубида ҳам ўйнаган. Афсуски, жиддий жароҳати туфайли клуб билан шартномаси муддатини узайтирмаган. У фаолияти давомида “Мальорка”, “Эльче каби жамоаларда ўйнаган. 

Жил (Бразилия)

Живанилтон Мартинс Ферреира 1991 йилнинг 13 апрель куни Бразилияда дунёга келгган. Марказий ҳужумчи сифатида майдонда ҳаракат қилади. Жил (унинг қисқача исми) фаолияти давомида жуда кўп жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Унинг Осиёга биринчи ташрифи 2012 йилда рўй берган. Ўшанда у Сурия клуби “Ал-Жаиш” шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик Жанубий Кореянинг “Канвон”  ва “Гвангжу” клубида тўп тепган. 2019 йилда эса “Ли Ман” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирда жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлиб, аксарият голларни у томонидан киритилади. 

Ким Сеунг-Йонг (Жанубий Корея)

“Ли Ман”нинг энг ёши катта футболчиларидан бири айнан Ким Сеунг-Йонг ҳисобланади. У 1985 йилда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида дунёга келган. Вингер сифатида тўп тепади. Фаолияти давомида Жанубий Корея, Япония, Таиланд клублари шарафини ҳимоя қилган. 2020 йилда эса Гонгконгнинг “Таи По” клубида ўйнаган. 2021 йилдан бошлаб эса “Ли Ман”га кўчиб ўтди. Шунингдек, у мамлакатнинг U-20 ва U-23 терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика