RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  104 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

“Насаф” ОЧЛ-2018 аккредитация ҳужжатларини фақат электрон шаклда қабул қилади Новости

“Насаф” ОЧЛ-2018 аккредитация ҳужжатларини фақат электрон шаклда қабул қилади

“Насаф” ОАВ вакилларини 2018 йилги ОЧЛ мусобақаси учун аккредитация жараёнини бошлайди.

Ўзингизга маълум, "Насаф" 30 январь куни ўз майдонида ОЧЛ-2018 плей-офф босқичи доирасидаги учрашувни Иорданиянинг “Ал Файсали” клубига қарши ўтказади. Ўйин соат 16:00да бошланади.

“Аждарлар”нинг плей-офф учрашувида ўйиндан олдинги ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида қатнашиш, ишлаш учун қулай бўлган медиа трибунадан фойдаланиш, журналистлар учун барча қулай шароитларга эга бўлган матбуот марказидан фойдаланиш, ҳар иккала жамоа футболчилари билан суҳбатлашиш учун ажратилган микст – зонадан фойдаланиш, майдон четида туриб ўйин жараёнини фото тасвирга олиш учун берадиган рухсатнома карточкаларни олиш учун аризалар 27 январь кунигача қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари, “Насаф” ПФКга ўз ташкилотлари раҳбарлари номидан расмий хат, 3Х4 ҳажмдаги фотосурат ва паспорт нусхаларини фақат электрон шаклда жўнатишлари сўралади.

Ушбу ҳужжатлар клубнинг  nasaf.media@mail.ru электрон почта манзили орқали қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998909982880.

Аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакиларрига тайёр аккредитация карточкалари 28-29 январь кунлари “Марказий” стадионда тарқатилади.
 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика