RU

Последние новости

19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  0 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  12 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  2 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  15 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  2 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1

"Насаф" лагеридан дарак Новости

"Насаф" лагеридан дарак

Теги :  "Насаф"
Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни клуб қароргоҳида давом эттирмоқда.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 14 июлдан бошлаб Қаршида йиғилган ва иккинчи даврага тараддуд кўрмоқда. "Насаф" мураббийлар штаби жамоага легионер олиб келиш борасида селекция ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирча изланаётган хорижлик футболчилар ичидан малакали ўйинчини топиш чўзилмоқда. Аммо селекцион ишлар давом этмоқда. Агарда Рўзиқул Бердиев талабларига мос тушадиган легионер топилса, унда жамоа иккинчи даврага қадар таркибга хорижлик футболчини қўшиб олиши мумкин.

Клуб раҳбарияти жамоага легионер олиб келиш учун рухсат берган ва унга маош тўлашга ҳам ваъда берганди. Бироқ мураббийлар штабини талабларига мос тушадиган легионер топилиши давралар оралиғида қийинчилик туғдирмоқда.

Бугун интернетда пайдо бўлган миш-мишлар хусусидан мухлислар сайтимизга кўплаб мурожаатлар билан чиқишди. Бироқ Карлос Веланинг "Насаф" келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар асоссиз ва мутлақо нотўғри. Буни "Насаф" клуби вакиллари ҳам алоҳида таъкидлашди ва мухлисларни асоссиз хабар ёки миш-мишларга ишонмасликларини сўрашди.

"Насаф"да иккинчи даврада легионерлар пайдо бўлиши мумкин, агарда улар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келадиган даражада бўлса. Акс ҳолда "Насаф" чемпионатни легионерларсиз ўтказади.

Жамоадаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ҳозирча Бобир Давлатовдан бошқа клубни тарк этган футболчи йўқ. Маҳаллий футболчилардан ҳам янги номлар йўқ. "Насаф" 19 июль куни "Машъал"га қарши назорат ўйинини ўтказади ва шундан сўнг футболчиларга 1 кунлик таътил берилади.

21 июлдан эътиборан эса "Насаф" Суперлиганинг 14-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлайди.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика