RU

Последние новости

02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4

"Насаф": Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон! Новости

"Насаф": Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон!

“Насаф” футбол мактабини 2012 йилда тамомлаб, аввало ёшларимиз таркибида сўнг эса асосий таркибимизда тўп тепган иқтидорли ярим ҳимоячимиз Одилжон Ҳамробеков Тошкентнинг “Пахтакор” клубига трансфер қилинди.

Бундан буён Одилжон “Пахтакор” клуби шарафини ҳимоя қилади.

Одилжон Ҳамробеков жамоамииздаги фаолияти давомида қатор ютуқларга эришди. Шунингдек у мамлакатимизнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, катта зафарларни қўлга киритди.

Биргина мисол тариқасида унинг 2018 йилда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритганлигини айтиб ўтиш жоиз ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф ҳам этилди. У 2017 йилдан миллий терма жамоамизга ҳам мунтазам жалб этиб келинмоқда ва шу пайтгача 9 марта расмий ўйинларда майдонга тушди.

Тарбияланувчимиз  Одил Ҳамробековни  келгусида бунданда катта ютуқларни қўлга киритишига ишонамиз.

Одилжонга клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча мухлисларимиз номидан клубимиздаги фаолияти учун каттадан-катта ташаккурлар билдирамиз ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон!

"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика