RU

Последние новости

12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  0 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  8

“Насаф” эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади Новости

“Насаф” эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади

Теги :  Насаф
Аввал хабар қилганимиздек, "Насаф" шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини давом эттирмоқда.

Туркияда об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли, жамоа Анталия шаҳрига мўлжалдагидан бироз кечикиб борди ва кечадан машғулотларга киришди.
 
Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада, сафга яқинда қўшилган Акмал Шораҳмедов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳозирча жамоа таркибида янги келган ўйинчилар йўқ. Агар мураббийлар янги футболчини кўрикдан ўтказишга таклиф этадиган бўлишса, бу ҳақда хабар берамиз.
 
“Насаф” эртага Анталиядаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Жамоанинг спарринг рақиби Кипр олий лигаси (А дивизион) вакили “Лимасол” клуби бўлади. Учрашув жамоа жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади.  
 
"Насаф" навбатдаги назорат учрашувни Озарбайжоннинг топ клуби, саккиз карра мамлакат чемпиони - “Нефтчи” клуби билан бўлади. Ушбу назорат учрашуви 11 январь куни “Bellis Deluxe” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши бизнинг вақт билан соат 17:00га белгиланган.
 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика