RU

Последние новости

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда Новости

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда

Суперлига клублари секин аста бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашмоқда.

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ва Суперлига вице-чемпиони "Насаф" жамоаси бугундан йиғинга киришди. "Аждарлар" Рўзиқул Бердиев бошчилигида Қарши шаҳридаги клуб базасида бугундан машғулотларни бошлашади. Ушбу йиғин Қаршида 28 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилади.

"Насаф" 2 ёки 3 январь санасидан иккинчи йиғинни бошлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "Championat.asia" сайтига жамоа бош мураббийи Р.Бердиев маълум қилди. Жамоанинг январь ойидаги йиғини Қарши шаҳрида бошланиб Туркияда давом эттирилади. Анталия йиғини январнинг охирига қадар давом этади. Албатта, у ерда қатор ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.


- "Насаф" яқиндагина жамоани тарк этган Умар Эшмуродов ўрнига бир қатор маҳаллий ва легионер марказий ҳимоячилар номзодини кўриб чиқмоқда;

- "Аждарлар"ни тарк этган Лима Круз ва Андрес Чавеслар ўрнига ҳам маҳаллий ва легионер ўйинчилар кўриб чиқилмоқда. Шахсан бош мураббийнинг тасдиқлашича, "Насаф" ўз тарбияланувчилари Бобир Абдихолиқов ҳамда Ҳусайн Норчаевни ҳам ортга қайтармоқчи. Уларга қизиқиш бор ва ҳозир музоралар олиб борилмоқда;

- Марко Станоевичнинг шартномаси ўз ниҳоясига етган, клуб ҳозирда ярим ҳимоячи билан келишувни узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини кўриб чиқади;

Яна бир ярим ҳимоячи Жаба Жигаурининг шартномаси яна бир йил давом этади. Лекин, томонлар ўзаро икки томонлама шартларни келишиб олишлари керак бўлади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика