RU

Последние новости

12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  1 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  8 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  2 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5

"Насаф" "Ал-Аҳли"ни мағлуб этди Новости

"Насаф" "Ал-Аҳли"ни мағлуб этди

ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди.

Ўйининг 47-дақиқасида Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни оҳиста Бобирга ташлаб берди, Абдихолиқов эса бўш дарвозани нишонга олди - 1:0.

59-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиев яна ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, у тўпни ошириб ўтирмасдан дарвозага зарба берди, посбон бир амаллаб тўпни қайтарди, Мақсуд Каримов эса қулай вазиятдан дарвозага гол урди - 2:0.

69-дақиқада ҳакам "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади. Муҳаннад Асири ҳисобни қисқартирди - 2:1.

Ўйин мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди ва "Насаф" 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасида ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. 


ОЧЛ, 2-тур. 29.02.2016.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) 2:1 (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Матнли трансляция

Ҳакамлар: Ма Нинг, Ванг Дексин (иккиси Хитой), Сергей Гришченко (Қирғизистон), Ханна Хаттаб (Сурия).
Назоратчи: Иноят Маъсуд (Эрон).
Комиссар: Чеунг Хин Чунг (Гонконг).

Голлар: Бобир Абдихолиқов 47, Мақсуд Каримов 59 - Муҳаннад Асири 69.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдухолиқов (14.Шароф Муҳитдинов 90).

“Ал Аҳли”: 22. Абдуллоҳ Маёуф, 5. Фаҳад Ҳамад, 6. Муҳаммад Фатил, 11. Ҳусайн Мугаҳви (4. Валид Бахшин 63) 14.Муҳаннад Асири, 15. Солиҳ Амри,  20. Ислом Сераж (47.Мустаа Албассас 63) 26. Муҳаммад Аман, 70.Маркиньо, 77. Амири Курди, 99. Комил Муса.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Аман 20, Фаҳад Ҳамад 29, Шерзод Аъзамов 40, Дилшод Раҳматуллаев 49, Ҳусайн Мугаҳви 49, Волид Баҳшин 73.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика