"Наполи" "Ювентус" футболчиси билан музокара олиб бормоқда
08 июн 2022 10:17
Новости
"Наполи" "Ювентус" футболчиси билан музокара олиб бормоқда
"Наполи" ярим ҳимоячи Федерико Бернардески билан музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Неаполликлар ўйинчини эркин агент мақомида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
28 ёшли италиялик "Наполи"нинг таклифини қабул қилишга тайёр. Яқин кунларда музокараларни якунлаш учун тўғридан-тўғри учрашув бўлиб ўтади.
Бернардески 2013 йилдан бери "Ювентус"да ўйнайди. У ўтган мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии