RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди? Новости

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди?

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган “Наполи” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

Кике Сетьен: “Мен доим шогирдларимга кучли ўйинлар пайтида кучни етарлича тақсимлашни ўргатганман.  Рақиб хатоларини кутишимиз керак.  Бу бугунги ўйинда ҳам асосий режаларимиздан бири бўлиб қолади. “Наполи”ни етарлича ўрганиб чиқдим. Гуруҳ баҳсларида супер натижалар қайд этишди. Улар бу мавсумда “Ливерпул”ни мағлуб этишди. Ҳеч бир ўйинга беэътибор қараш керак эмас, айниқса у Чемпионлар лигасида бўлса. Шунинг учун ўзимизни яққол фаворит демаган бўлардим. “Наполи”ни ички чемпионатда ишлари унча ҳам яхши эмас. Бор кучларини ушбу мусобақага ташлаганлари аниқ”. 

Женнаро Гаттузо: “Бизни катта имтихон кутиб турибди. Футболчиларимнинг кайфияти унча ёмон эмас. Улар буюк клубга қарши ўз майдонларида ҳаракат қилишади. Стадионимиз супер муҳитни яратиб беришга тайёр. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда рақибга қарши умуман қўрқув йўқ. Тан олиб айтаманки, “Барса” сўнгги 15 йилликнинг энг яхши клубларидан. Таркибимизда  сезиларли йўқотиш мавжуд – Кулибали жароҳати сабаб қайдномага киритилмади. Аммо бу бугун бор имкониятларимиздан фойдаланишимизга тўсқинлик қилмайди деб ўйлайман”. 

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Барселона” учрашуви тунда Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика