Намангандаги шоуни, Намангандан ёритамиз!
25 фев 2016 15:43
Новости
Намангандаги шоуни, Намангандан ёритамиз!
Унда “Навбаҳор” жамоасининг фахрий футболчилари майдонга тушадилар. Маълумки, 1996 йилги мамлакат чемпионатида “Навбаҳор” жамоаси бош совринга эришган. Ўша шонли жамоа таркибида олтин медалларни қўлга киритган олтин авлод футболчилари Наманганда жам бўлишади. Бу йил “Навбаҳор” жамоаси чемпион бўлганига роппа-роса 20 йил тўлади. “Навбаҳор” клуби раҳбарияти вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда ушбу шоу учрашувини ташкил этяпти.
Мана шу шоу дастурни тарих зарварақларига мухрлаш мақсадида, "Навбаҳор" футбол клуби матбуот хизмати, сайтимиз билан ҳамкорликда тадбирдаги энг қайноқ воқеаларни жонли ёритиб боради. Шу мақсадда, шанба куни бўлиб ўтадиган тадбирда, "CA"нинг тўрт нафар ходими Наманганда фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 1996 йилги чемпион жамоага Виктор Жалилов бош мураббийлик қилган. Мана бир неча йилдирки, Жалилов “Пахтакор” жамоасида фаолият юритиб келяпти.
Комментарии