Наингголан захира ўриндиғида тамаки чеккани учун клубидан четлатилди
18 окт 2022 08:50
Новости
Наингголан захира ўриндиғида тамаки чеккани учун клубидан четлатилди
“Антверпен” ярим ҳимоячи Ража Наингголанни тартибни бузгани учун номаълум муддатга четлатди.
Бельгиялик футболчи “Стандард”га қарши ўйин (0:3) олдидан захира ўриндиғида тамаки чеккан. Клуб раҳбарияти бундан хабар топиб, уни асосий жамоадан четлатишга қарор қилди. 34 ёшли хавбекнинг ўзи эса айбини тан олган ва бундан пушаймонлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Наингголан “Пьяченца”, “Кальяри”, “Рома” ҳамда “Интер” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Комментарии