МЮ янги спорт директори: дзюдо бўйича қора камарга эга ва "Блэкберн" билан сенсацион равишда АПЛ чемпионлигига эришган
10 дек 11:28
Новости
МЮ янги спорт директори: дзюдо бўйича қора камарга эга ва "Блэкберн" билан сенсацион равишда АПЛ чемпионлигига эришган
Жейсон Уилкокс вақтинчалик Дэн Эшворт ўрнини эгаллайди.
"Манчестер Юнайтед" бу вақтда бўш турган спорт директори лавозимига мутахассис қидиради. Бу ҳақда "Times Sport" хабар бермоқда.
Қизиғи шундаки, Уилкокс дзюдо бўйича қора камар соҳиби ва ҳатто профессионал футболчи бўлишдан олдин ушбу спорт тури бўйича Англия шарафини ҳимоя қилган. Жейсон 17 ёшга тўлганида иккита спорт туридан бирини танлашга мажбур бўлган.
Қайд этиш жоиз, Уилкокс 1994/1995 йилги мавсумда "Блэкберн Роверс" билан биргаликда АПЛда ғалаба қозонган.
"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест"дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:3) 19 очко билан АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Манкунианлар навбатдаги ўйинни 12 декабрь куни Чехиянинг "Виктория" Пльзень жамоасига қарши ўтказади.
Комментарии