МЮ футболчиси сафга қайтди ва майдонга тушишга тайёр
10 янв 2018 15:55
Новости
МЮ футболчиси сафга қайтди ва майдонга тушишга тайёр
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Антонио Валенсия "Сток Сити"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигасининг 23-тур учрашувида майдонга тушишга тайёр.
Баҳс 15 январь куни бўлиб ўтади.
Футболчи "Вест Бромвич"га қарши Англия чемпионатининг 18-тур ўйинида жароҳат олган эди. Натижада эквадорлик 3 ҳафта майдонга туша олмади.
Маълумотларга кўра, Антонио Валенсия жамоа билан Дубайга учиб кетган ва машғулотларда иштирок этмоқда. Майкл Кэррик ҳам асосий таркибга қайтишга яқин.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии