МЮ футболчиси: "Менга футболда Моуриньо етишмаяпти"
13 ноя 2019 19:50
Новости
МЮ футболчиси: "Менга футболда Моуриньо етишмаяпти"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф собиқ устози Жозе Моуриньо билан муносабатлари ҳақида айтиб ўтди.
"У дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири ва топ-клублардан бирида ишлаши лозим. Футболда менга у етишмаяпти. Моуриньодан жуда ҳам қарздорман, у менга клубда ўйнаш имкониятини берган ажойиб мураббий ва жуда яхши инсон. Унга чексиз ҳурматимни изҳор қиламан ва қайсарликларидан тортиб қучоқлашигача, барча-барча ҳислатларини қадрлайман", – дейди Линделёф.
Комментарии