RU

Последние новости

10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  0 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  0 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  10 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  3 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  25 06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  5 06:40"Ювентус" "Аталанта"га қарши ўйинда А Сериядаги 13-дурангини қайд этди  3 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  14 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган" Новости

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" билан финалда ўйнаганмиз. Ўшанда "Навбаҳор" жуда яхши жамоа эди. "Дўстлик" билан ҳам финалда ўйнаганман. Кўпроқ эсда қолгани мағлубиятга учраган бўлсак ҳам "Нефтчи" таркибида 2002 йил финалда "Пахтакор"га қўшимча бўлимларда 3:6 ҳисобида имкониятни бой берганимиз. Ўша ўйин драматик тарзда ўтган эди. Гарчи 3 марта кубокда ғалаба қозонган бўлсам ҳам мана шу енгилган ўйинимиз кўпроқ ёдда қолган. Сергей Лебедев учрашувда икки маротаба автогол урганди. Ҳозиргача кўпчиликни ёдида қолган ўша финалда 1:3 ҳисобида енгилиб турганимизда 86 дақиқада жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни қисқартирганман. Кейин бош ҳакам асосий вақтга қўшиб берган дақиқаларда Акмал Холматов тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс жуда қизиқарли кечган эди, афсуски қўшимча бўлимларда кучимиз етмай қолиб 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Умумий олганда ҳар бир финални ўз ўрни бор.

Бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўзаро беллашадилар. Бу ўйинда имкониятлар 50 га 50 деб ўйлайман. "Насаф" охирги пайтларда бир нечта ёшларни қўшган ҳолда битта таркибни ўйнатиб келмоқда, бу эса жамоа аъзолари бир-бирини яхши тушунишлари учун хизмат қилмоқда. "Бунёдкор"ни ёш футболчилари ўтган йилги оғир мавсумдан сўнг ҳозир анча ўсишга эришди. Бир сўз билан айтганда бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз", - дейди Мухтор Қурбонов.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика