RU

Последние новости

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Мухтор Қурбонов: "Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти" Новости

Мухтор Қурбонов: "Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти"

"Қизилқум" — "Шўртан" жамоалари учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугунги ўйинда бизга омад кулиб боқмади, — дея сўз бошлади Мухтор Қурбонов. — Жамоамиз учрашувни ёмон бошламаганди. Ҳисобни очишга муваффақ бўлгандик. Аммо йигитлар бутун ўйин давомида бир маромда ҳаракат қила олмадилар.

Умуман олганда, учрашувда юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида жамоамиз аъзоларига совуққонлик етишмади. Бугун ҳам Суҳроб Бердиев, Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таранлар бир қатор голли имкониятларни ҳавога совуришди. Афсуски, бу ҳолат янгилик эмас. Аввалги ўйинларда ҳам айнан ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланганди. Бу борада "Қизилқум" ҳужумчиларига ҳавас қилса бўлади. Баҳриддин Ваҳобов бежизга тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмаётганлигини намойиш этди. Ҳимоячиларимизнинг ишончсиз ва палапартиш хатти-ҳаракатлари якунда натижага салбий таъсир ўтказди ва навбатдаги мағлубиятни тан олдик.

Ҳаёт эса давом этади. Эндигина ўн биринчи тур ўйинлари ортда қолди. Бизнинг захирамизда эса "Бунёдкор" билан қолдирилган учрашув ҳам бор.  Мавсумнинг қолган учрашувларини муваффақиятли ўтказиш учун барча имкониятни ишга соламиз.  Бугунги  ўйинни ҳали таҳлил қиламиз ва зарур хулосалар чиқарамиз, деган умиддаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика