RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Мухтор Қурбонов: “Ғалабага бунчалик осон эришишимизни кутмагандим” Новости

Мухтор Қурбонов: “Ғалабага бунчалик осон эришишимизни кутмагандим”

Олий лиганинг 16-тур доирасида бўлиб ўтган, икинчи давранинг илк учрашувида “Шўртан” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилди ва йирик ғалабани қўлга киритди.

Ўйин якунида матбуот ҳизмати вакиллари билан ўтказиладиган анъанавий суҳбат давомида “Оқ бўрилар” бош мураббийи Муҳтор Қурбонов ушбу учрашув таасуротлари билан бўлишди.

Барчага аён “Нефтчи” турнир жадвалида 3-ўринда кетаётган жамоа. Шу сабабли ўйин анча қийин кечади деб кутгандик. Биринчи давранинг оҳирида ёмон натижаларни қайд этганлигимиз сабабли, давралар оралиғидаги 20 кунлик танаффусда ўз устимизда жиддий ишлашга, пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик ва ўтган мағлубиятларни шу чиройли ғалабамиз билан “ювдик” деб ўйлайман. Ушбу танаффусда жамоадан кетганлар бор, уларнинг ўрнига келган янги Ботир Қораев,Сарвар Жўраев, Суннат Мамадалиев каби футболчиларимиз ҳам бор. Бу омил ҳам ўз самарасани бермасдан қолмади. Йигитлар бугун ишончимни оқлашганидан ҳурсандман ва уларга бунинг учун алоҳида ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундан ташқари, бугун ғалабага бунчалик осон эришишимизни кутмагандик. “Нефтчи”дан кучли ўйин кутгандик. Сабаби, шу кунгача жорий чемпионатда фарғоналиклар 15 учрашувда атиги 9 та гол ўтказишган экан, бугун эса бир учрашувнинг ўзида тўртта гол рақибимиз учун ачинарли ҳол бўлди деб ўйлайман. Лекин бу билан меҳмонлар етарлича қаршилик кўрсатмади деб ҳисобламайман. Тўғри бизда ҳам ҳатолар кўзга ташланиб турди. Биргина Элдор Тожибоевнинг ноаниқ ҳаракати билан ўз дарвозамизга гол ўтказиб юбордик. Аммо йигитлар ўйинни тиклашга эришди ва бугун биз ғалаба қозондик.

Бугунги ғалабага “Нефтчи” жамоасининг баъзи футболчилари майдонга тушолмагани сабаб бўлдими ёки “Шуртан” таркиб жиҳатддан бироз ўзгаргани ўз самарасини бердими?

Доимий равишда ижобий натижаларни ва кучли ўйин намоиш этиб келаётган жамоа бир-иккита футболчиси сабабли ўз ўйинини йўқотиб қўйиши мумкин деб ўйламайман. Шу сабабдан, жамоамиздаги ўзгаришлар кўпроқ ёрдам берди деб ҳисоблайман. Кейинги учрашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, мавсум якунига қадар муҳлисларимизни ҳурсанд қиламиз ва ишончларини оқлаймиз деган умиддаман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика