RU

Последние новости

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Мухтор Қурбонов: “9та гол уришимизни кутмагандим” Новости

Мухтор Қурбонов: “9та гол уришимизни кутмагандим”

Кеча биринчи лиганинг “ғарб” минтақасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз майдонида “Ғаллакор-Автомобильчи”ни қабул қилиб, жавобсиз нақд 9та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди.

Бундай ҳисоб охирги йилларда кузатилмаётганди. Ушбу йирик ғалабадан кейин “Шўртан” бош мураббийи Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашдик.

- Мухтор ака, аввало жамоангизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Табрик учун раҳмат. “Ғаллакор-Автомобилчи”ни ҳам яхши жамоа эканлигини билардик. Учрашувнинг дастлабки 30-дақиқасида унчалик ўйинимиз қовушмади. Ҳимоячимиз Қаҳрамон Муҳаммаджонов жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, гол урганидан сўнг ҳаммаси биз учун ижобий томонга ўзгариб кетди. Танаффусга қадар ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб, ўйин масаласини ҳал қилиб бўлгандик.

- Рақиб жамоа ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биласизми нафақат “Ғаллакор-Автомобилчи” балки қолган жамоалар ҳам биз билан ўйинга толиққан холатда етиб келади. Чунки узоқ йўл босиб келган футболчиларга табиийки чарчоқ аломатлари ҳам бўлади. Қолаверса бизнинг майдонимиз жуда ҳам ажойиб кўринишди. Биз ўзимиз хоҳлаган ўйин услубни амалга оширяпмиз. Рақибларимиз эса 60-дақиқадан сўнг жисмони жиҳатдан бироз чарчаб қолмоқда. Шу боис эътибор бераётган бўлсангиз, иккинчи бўлимда кўпроқ гол киритмоқдамиз.

- Айтингчи, “Ғаллакор-Автомобилчи”га қарши ўйинда 9та уришингларни кутганмидингиз?
- Очиғини айтганда, бунчалик кўп гол урамиз деб ўйламагандим. Тўғри, ўйиндан олдин ғалаба қозонишимизга ишонч бор эди. 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ютсак керак деб ўйлагандим. Лекин кўриб турганингиздек натижа биз кутгандан ҳам ижобий бўлди. Албатта бундан хурсандман.

- Йирик ғалабадан кейин, шогирдларингизга қандайдир эътироз борми ёки улар берган кўрсатмаларингизни аниқ бажаришдими?
- Танаффус пайтида йигитлар шуни айтдимки, менга йирик ҳисобдаги ғалаба муҳим эмас, асосийси ўйин услубни йўлга қўйиб олиш. Хусусан рақиб жамоа прессинг қўллаётган вазиятда уларни бундан олиб чиқиб кетиш учун қандайдир услублардан фойдаланиш ва шу орқали мукаммал ўйин услубини яратиш кераклигини уқтирдим. Иккинчи бўлимда буни ҳар холда улар яхши бажарди. У қадар жиддий эътирозлар бўлиши мумкин эмас.

- “Шўртан” ортда қолган 14-турдан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Нима деб ўйлайсиз, “ғарб” минтақасидаги жамоалар кучсизми ёки жамоангиз нисбатан кучлими?
- “Ғарб” минтақасидаги жамоаларни ҳам кучсиз демаган бўлардим. “Аланга”, “Машъал-2” ёки “Спартак”ни оладиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Лекин биз йил бошида олдимизга қўйилган вазифага монанд жамоа тузганмиз. Бунинг учун олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган йигитларни жалб этдик. Тан олиш керак, тажриба борасида рақибларимиздан кучлимиз.

- “Шўртан”нинг қайд этаётган натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу биринчи йирик ғалаба эмас. Жамоа олдинги ўйинларда ҳам бундай йирик ғалабаларга кўп бор эришди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Дарҳақиқат, жорий мавсум йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлмоқда. Бунга кўпроқ ўз майдонимиздаги ўйинларда эришмоқдамиз. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек, Ғузордаги майдоннинг холати талаб даражасида. Бу ерда ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта оляпмиз ва йирик ғалабаларимиз сони ҳам кўп бўлмоқда. Сафардаги баҳсларда эса майдон билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпмиз. 14та ўйинда 50дан ортиқ гол урдик. Буни менимча яхши натижа деса бўлади.

- Ҳужумчи Виктор Клишиннинг ҳам охирги пайтларда “иштахаси” очилиб бормоқда. Тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олган ушбу шогирдингиз ҳақида қандай фикрдасиз?
- Клишин тажрибали ҳужумчи. Яхши биласиз у илгари олий лиганинг бир қатор кучли клубларида ўйнаган. Майдонда вазифаси нима эканлигини жуда яхши билади. Виктор ўтган мавсум ҳам биринчи лигада “Машъал”да ўйнаганди. Голли вазиятлар бўлди дегунча бундай унумли фойдаланиб қолишга интилмоқда. Табиийки ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Ўйлайманки Клишиннинг голлари сони янада кўп бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика