RU

Последние новости

00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  3 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  28 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  14 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  13 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  59 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36

"Мухлислар "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини кўзда ёш билан кутди, 2022 йил Фарғона йили бўлади" - Носир Отақўзиев Новости

"Мухлислар "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини кўзда ёш билан кутди, 2022 йил Фарғона йили бўлади" - Носир Отақўзиев

Бугундан эътиборан расман жорий йилги Суперлига баҳсларига старт берилади.

Нефтчи

Шахзод Убайдуллаев - 89'

Суперлига. Тур 1

02/03/2022, 18:30

0
:
1
Завершен

Коканд-1912

45'
90'
17'  Ойбек Киличев
25'  Даниэль Стойкович
41'  Лутфулла Тураев (Александар Ешич)
65'  Ойбек Киличев (Сироджиддин Кузиев)
65'  Аббос Гуломов (Суннатилла Абдуллажонов)
65'  Улугбек Хошимов (Марко Шарич)
78'  Иззат Абдуллаев (Шахзод Убайдуллаев)
89'  Шахзод Убайдуллаев
90'  Шахзод Убайдуллаев
46'  Санат Шихов (Сардор Азимов)
77'  Билол Тошмирзаев (Жамшид Ҳасанов)
78'  Мумин Мелиев (Шахзодбек Нурматов)
83'  Ойбек Рустамов

Биринчи турнинг илк кунида Фарғонада икки азалий рақиб "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" тўқнаш келса, илк бор элитада иштирок этаётган "Олимпик" Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади. Ўз-ўзидан маълумки барчанинг диққат эътибори Яйпанда бўлиб ўтадиган водий дербисига қаратилади. Ўзбек футболида ўз номига эга клуб "Нефтчи"нинг уч йилдан сўнг яна кучлилар сафига қайтгани маҳаллий мухлисларни хурсанд қилгани шубҳасиз. Шу боис бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрамини кўрсак ажабланмаймиз. 

Албатта қуръа ташланган вақтданоқ ҳамма мазкур учрашув ҳақида турлича фикрлар билдирди, тахминлар янгради. Биз эса мутахассисга юзланишга қарор қилдик. Бу борада ўз вақтида икки жамоада тўп тепган, ҳозирда Фарғона футбол ассоциацияси вице-президенти Носир Отақўзиев мулоҳазалари билан бўлишди. 

 - Бугун старт оладиган мавсум муросасиз ва жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Ҳар бир ўйинда жамоалар мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилади. Водий дербисига эса ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий дербига хос ўйин кутмоқда. 

Носир Отақўзиев учрашув олдидан икки жамоанинг имкониятларини чамалашга ҳаракат қилиб кўрди. Мутахассис фикри давомида жамоалар амалга оширган трансферларга ҳам алоҳида тўхталди. 

 - Бугун биринчи тур. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бир нарсани аниқ айта оламанки, икки жамоа бир-бирига муросасиз ўйин таклиф қилади. "Нефтчи" қишда яхши трансферларни амалга оширди. Ўйлайманки, янги қўшилганлар ўзини оқлайди. "Қўқон-1912"нинг ярим ҳимоясига аввал тўп тепган етакчилар Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Сидиқов қайтди. Таркибида Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков каби тажрибали футболчиларни сақлаб қолди. "Нефтчи" Лутфулла Тўраев, Аброр Исмоилов, Мирзоҳид Ғофуров сингари ижрочилар билан юқори мақсадлар сари интилади, деб ўйлайман. 

"Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини футбол оммаси бошқача кайфият ва қувонч билан қабул қилди, дея оламиз. Носир Отақўзиевнинг бу борадаги фикри қандай? 

- Бутун Фарғона халқи, мухлислар ушбу воқеани 3 йил кўзида ёш билан кутди. Сўзсиз катта байрам бўлади. 2022 йил худо хоҳласа Фарғона йили бўлади. Ҳаммани Суперлига старти билан табриклайман ва омад тилайман.

Олимпик

Суперлига. Тур 1

02/03/2022, 18:30

0
:
0
Завершен

Сурхон

45'
90'
46'  Темур Мамасидиков (Бектемир Абдуманнонов)
46'  Абубакрризо Турдалиев (Мухаммадкодир Хамралиев)
58'  Фаррух Мухторов (Даврон Анваров)
74'  Русланбек Жиянов (Мухаммадали Гиясов)
79'  Мухаммадкодир Хамралиев
23'  Бахтиёр Касимов
55'  Бобуржон Акбаров
61'  Луис Мигель Кесада
64'  Нуриддин Хасанов (Мирослав Маркович)
69'  Луис Мигель Кесада (Абдулазиз Юсупов)
69'  Мурод Бободжанов (Шарофиддин Шобиров)

- Тошкентдаги "Олимпик" - "Сурхон" учрашуви ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин тенг курашлар остида кечиши мумкин. Чунки термизликлар таркибида тажрибали футболчилар кўп. "Олимпик"да иқтидорли ёшлар жамланган. Бу дегани ёшлар кўп ҳаракатда бўлишади. Тажрибали ижрочилар кам ва аниқ ҳаракат қилади. Бир нарсани таъкидлашим шарт, илк турларда кутилмаган натижалар гувоҳи бўлишимиз ҳеч гапмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика