RU

Последние новости

15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  9 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  3 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  3 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  4 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   11 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  7 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  44 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  10

"Мухлисдан савол". Икром Алибоев: “Футбол мен учун ҳамма нарса” Новости

"Мухлисдан савол". Икром Алибоев: “Футбол мен учун ҳамма нарса”

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Сеул" клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев "Мухлисдан савол"нинг навбатдаги меҳмони бўлди.

Осиёнинг энг кучли клубларидан бирида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз мухлислардан юборилган саволларга жавоб берди.

- Футболга ким олиб борган ва неча ёшингизда? Футболга кириб келишингиз тарихини гапириб беринг.

- Футболга 12 ёшимдан кириб келганман акам Сирдарё вилояти Янгиер футбол мактабига олиб борганлар. У ерда Музаффар Бекназаров қўл остидан икки йил шуғулландим. Кейин эса мен учун ҳақиқий синовлар бошланди.

- Икром Алибов олий лигада ўйнашдан олдин жуда кўп қийналган деб эшитгандим. Яъни "Пахтакор"да ўйнатишмаган, кейин "Локомотив"га борган ва квартираларда ётиб, машғулотларга қатнаган. Кейинчалик "Локомотив"да ўйнаб кетган экан. Юқоридаги гаплар ростми?

- Юқоридаги саволни давоми шу ердан бошланади, мен икки йил Янгиерда ўқиганидан сўнг Тошкентга “Пахтакор” футбол академиясига келдим бу ерда Рустам Арипов қўл остида футбол сир асрорларини ўрганишни бошладим 3 йиллик ўқишдан сўнг мен ва дўстим Қувондиқ Рўзиевни “Пахтакор” академиягсига яроқсиз деб коллеж босқичига қабул қилишмади шунда мураббийимиз Рустам Арипов бу боллар керак деса ҳам олиб қолишмади. Рустам Арипов бизни ташлаб қўймади биз билан ишлашда давом этаверди ва бир йил ўтар ўтмас бизни “Локомотив” ёшлар жамоасига қабул қилишди. Шу-шу “Локомотив”да фаолиятимизни давом эттирдик, лекин ўша бир йил биз учун ҳақиқий синов бўлди ётарга жойимиз бўлмас эди. Катта спорт залларда тунларимиз ўтарди, бу квартирдан бошқасига кўчишлардан чарчар эдик. Рустам Арипов бизга қўлдан келганча ёрдам берардилар хуллас бир йил 10 йилга тенг бўлганди. Худо шу инсони бизга рўбаро қилгани учун беҳисоб шукурлар айтишимиз керак! Рустам акадан умурбод қарздормиз, у инсон бўлмаганларида биз катта футболга кириб келмаган бўлар эдик.

- Тасаввур қилинг, вақт ортга қайтиб катта футболга энди кириб келган пайтларингиз. Ниманидир ўзгартириш имкони бўлса, нимани ўзгартирар эдингиз?

- Янада кўпрок шуғулланардим. Лекин ҳозирги тақдиримдан нолисам ношукурлик бўлади. Лекин вақтни ортга қайтарса яна ҳам кўпроқ машғулот қилардим, шу мен хоҳлаган ўзгариш.



- Яқиндагина сизнинг урган голингиз Осиё чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли гол бўлиш учун финалга чиқди. Финалда эронлик футболчига "ютқазиб қўйдингиз". Шу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Финалгача чиқишнинг ўзи ҳам катта ютуқ деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб ҳар бир овоз берган мухлисга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман!

- 25 ёшга тўлдингиз. Икром Алибоев Европада тўп тепишга қачон тайёр бўлади? Шундай режангиз борми?

- Албатта ҳар бир футболчи яхши, кучли чемпионатда ўйнашни орзу қилади. Лекин кўпчилик ўша орзу билан чекланади. Менинг ҳам орзуларим бор. Улардан биттаси ушалди - легионер бўлдим. Эндиги мақсадлар Европада туп тепиш. Албатта насиб этган бўлса кучли бешлик чемпионатларидан бирида ўйнашни истайман.

- Ўзбек футболчилари Европага боришни хоҳлашмайди. Яъни асосий таркиби учун курашдан қўрқади дейишади. Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Ўзбек футболчиларининг барчаси Европага боришни хоҳлайди. Лекин Ўзбекистонда ўйнаб тўғри Европа клубига трансфер бўлиш жуда қийин иш. Чунки бизнинг чемпионатни Европа клублари ва уларнинг скаутлари кузатишмайди. Яқин йилларда агар Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқса ўшанда бизнинг футболчиларни ҳам тўғри ўзимизининг чемпионатдан олиб кетишлари мумкин. Лекин ўзбек футболчилари ҳеч қачон асосий таркиб учун курашдан қўрқишмайди.

- Тасаввур қилинг Осиё чемпионлар лигаси финалида "Локомотив"га қарши ўйнаб ғалаба қозондингиз. Бу ҳолат сизга қандай таъсир қилади?

- Ҳам хурсанд, ҳам хафа бўлар эдим. “Локомотив”да катта футболга қадам қўйдим. Бунинг учун клубга қанча миннатдорчилик билдирсам ҳам кам.



- Озми-кўпми Жанубий Кореяда ўйнадингиз. Нима деб ўйлайсиз нима учун Корея футболи биздан доим хатто энг кучсиз даврларда ҳам олдинда? Ниманинг эвазига?

- Тўғрисини айтсам биз ўзбек футболчилари индивидуал тамондан корейслардан кучсиз эмасмиз. Менимча тизим борасида, футболга қарашлар борасида ҳамма нарсага профессионалларча ёндошишида биздан устун булиб келган ва бўлиб келмоқда. Лекин ишонаманки бизда ҳам ҳаммаси яқин йилларда ўз жойига тушади ва албатта улар устидан ғалабаларимиз кўпаяди.

- Кореяда тил билан боғлиқ муаммолар йўқми?

- Кореяда тил билан муаммолар унчалик бўлмаяпти. Инглиз тилида бироз сўз бойлигим бор. Шу ёрдам бермоқда кундан-кунга ингилизчам яхшиланиб бормокда.

- Сизнингча футбол тарихидаги энг зўр футболчи ким?

- Лионель Месси.

- Икром Алибоевнинг орзулар терма жамоаси қандай?

- Дарвозада Жанлуижи Буффон. Ҳимоячилар Дани Алвеш, Фабио Каннаваро, Паоло Мальдини ва Роберто Карлос. Ярим ҳимоячилар Андреа Пирло, Хави, Иньеста ва Кака. Ҳужумда Лионель Месси ва бразилиялик Роналдо.

- Сиз бошқа футболчиларимиздан анча фарқ қиласиз. Ҳар томонлама. Хатто ижтимоий тармоқ бўйича ҳам. Нега айнан твиттерда фаолсиз. Бошқалар сингари инстаграм ва фейсбукда эмас?

- Билмадим лекин твиттер менга кўпроқ ёқади.



- Чиройли гол уриш сиз учун хоббими?
- Мен аслида унчалик кўп гол урмайман. Майдондаги вазифам гол уриш эмас, лекин айрим голларим чиройли чиқиб қолган, бу шунчаки тасодиф чунки ҳеч ким чиройли гол ураман деб ҳаракат қилмайди. Чиройли голга ҳам, оддий голга ҳам бир очко берилади.

- Оилангизда ким сизни кўпроқ қўллаб-қувватлайди?
- Оиламда ҳамма мени қўллаб-қувватлайди. Лекин кўпроқ ёшлигимдан ҳамма муаммоларимни акамга айтиб келганман. Ҳозир ҳам гапларимни биринчи бўлиб акамга айтаман.

- Тожикистон Республикасидан савол йўллаяпман. Сиз Тожикистон футболига қандай қарайсиз? Бизнинг футбол ҳақида нималарни биласиз? Мен кўп ватандошларим сингари Ўзбекистон ўйинларини қолдирмай кўриб бораман. Сизга омад тилайман.
- Тожикистон олимпия терма жамоасида иш олиб бораётган Ҳаким Қаюмович мени катта футболда дебют килишимга ёрдам берган. Гап шундаки Қаюмович “Локомотив”да ишлаган пайтлари мен энди энди ёшлар жамосидан катта жамоага отиб бораётгандим ва 2013 йил баҳорги кубок баҳсларида “Қўқон-1912”га қарши баҳсда биринчи бор катта футболга қадам қўйганман. Тожикистон футболи охирги пайтларда жадал ривожланиб бормоқда. Бунга Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси халқаро майдонларида кўрсатаётган ўйинлари мисол бўлади. Тожикистонлик қўшниларимизга келгусида омадлар тилаб қоламан.

- Икром Алибоев учун футбол нима? Футбол деганда нимани тушунади? Нимага айнан футболчи бўлгансиз? Футболчи сифатида айтингчи, яхши футболчи бўлиш учун энг оддий нарса нима?
- Футбол мен учун ҳамма нарса, футбол бу энг машҳур спорт тури. Яна ортга қайтиш имкони бўлиб танлаш имкони бўлса яна футболни танлардим. Футболчи бўлиш учун энг оддий нарса бу одам ўзини футболга баҳшида этиши. Ҳар доим футбол билан яшаши керак деб ўйлайман. Шундагина одам яхши футболчи бўлиб етишиши мумкин.

- Ҳаётингизда футболдан кейинги энг муҳим нарса нима?
- Бу менинг оилам. Чунки футболчилар кўп вақтини сафарларда ўтказади. Оиласи даврасида кам бўлади, шунинг учун футболдан сўнг оилам билан кўпрок вақтимни ўтказиш муҳим.



- "Сеул"га ўтишдан олдин Европанинг мавқеи паст бўлган клублардан таклифлар бўлгани ва уларни рад қилганингиз ростми?
- Таклифлар бўлса бўлгандир, лекин булар ҳақида менга ҳеч ким айтмаган. Балки оғзаки таклифлар бўлгандир. “Сеул”дан “Локомотив”га расмий таклиф бўлди ва ўша заҳоти мен бундан хабар топдим ҳамда бу таклифга рози бўлдим. Зеро “Сеул” Осиёда ўз ўрнига эга клуб ва бу ердан Европага кетиш ҳам осонроқ.

- Тасаввур қилинг: Жаҳон чемпионати финали, пенальтилар сериясидаги энг охирги зарбани сизга ишониб топширишса масъулиятни бўйнингизга олармидингиз?
- Агар мен масъулиятдан қўрққанимда ҳеч қачон футболчи бўлмас эдим. Ҳар бир ўйинга чиқишнинг ўзи бу масъулият. Шундай экан бу масъулиятдан ҳам қўрқмаган бўлар эдим.

- Саволим йўқ, тилагим бор. Юлдузлик касаллигига чалинманг илтимос. Омад ёр бўлсин, бегона юртларда ёмон кўзлардан ўзи сақласин.

- Сизларга раҳмат сизлар бор экансизлар, шундай тергаб турсанглар юлдузлик касаллигига чалинмаймиз. Барча савол йўллаганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


"Мухлисдан савол". Элдор Шомуродов: "Машъал"га келганимда бутсаларим бўлмаган" 

"Мухлисдан савол". Гадоевни ким кашф қилган: Қосимов ёки Бердиев? Футболчи жавоб берди

"Мухлисдан савол". Жалолиддин Машарипов - Онасига совға қилган Нексия ва нимадан жуда қўрқиши ҳақида         

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика