RU

Последние новости

08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0

Мухлис минбари. Олимпиячиларимизнинг ўз мураббийлари бор Новости

Мухлис минбари. Олимпиячиларимизнинг ўз мураббийлари бор

Мухлис минбарининг бу сафарги сони Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммондаги ўйинларига бағишланганди.
Қуйида ўқувчимиз томонидан юборилган мақолани сизларнинг ҳукмингизга тақдим этамиз. Оддий мухлис томонидан ёзилган мақолада хатолар бўлиши мумкин, унга кескин фикр билдирмайсиз деган умидимиз бор.

Тўғрисини айтадиган бўлсам 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан ва Непалдаги саралашга умумий хулоса қилган ҳолатда, бу терма  жамоага Аҳмаджон Мусаев бош мурабийлик қилса керак деб ўйлаган эдим. Лекин кейинчалик Терма жамоалар маркази жамоага Шуҳрат Мақсудовни бош мурабий этиб сайлади.

Тўғри Шуҳрат Мақсудов футболчилик вақтида ҳам мурабийлик вақтида ҳам терма жамоамиз учун  аввало Ватан учун таҳсинга сазовор ишлар қилди, лекин Шуҳрат Мақсудов Олимпиячиларимизга бош мурабий этиб таййинланишидан асло мани йщқ. Чунки Мақсудов миллий терма жамоа “одами” ва  бир неча йиллардан буён миллий терма жамоада фаолият юритар эди. Агарда Мақсудовни миллий терма жамоага бош мурабий этиб таййинлаганларида тушунган бўлар эдик лекин олимпиячилар бу мутлақо бошқа дунё. Бу ёш тоифасидаги футболчиларни беш бармоғидек биладиган Мусаев ва  Естафеев борку ахир. Улар бу терма жамоанинг имкониятлари ва ўйин фалсафасини жуда яхши  билишади ва таъбир жойиз бўлса бу футболчиларини тарихини ўз қўллари билан ёзишган. Хозирги таркибни ўзлари шакллантириб ҳар бир футболчини ўзлари ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига чақириб ўзлари машқ қилдириб келишган. Бу мураббийлар қайси футболчимиз қанақа тезликда югуради қайси футболчимиз қанча масофадан яхши зарбалар бера олади қайси футболчимиз қанча муддатда ўзини тиклаб ола олади 24 соатдами ёки 72 соатда буларни барчаси Мусаев ва Естафеевга ойдек равшан эди чунки улар бу терма жамоани 16 ёшгача бўлган ўсмирлар термаси вақтидан бери  бошқаришади бу ҳазилакам гап эмас. Мақсудов эса хозир олимпия терма жамоасида “ўзга сайёра”ликдек гўё.

Шунингдек, айтиб ўтиш керакки Шуҳрат Мақсудов Уммондаги мундиалга қараб фикрлайдиган бўлсак миллий терма жамоада Абрамов ва Қосимовнинг ютуқларини эмас балким камчиликларини ўзлаштиргандек туюлди (Аввало бу сўзларим учун узр сўрайман).

Аҳамият беринг Абрамов вақтида миллий термадаги энг катта муаммо бу ҳужумларнинг узилиб қолиши ва тўп ҳужум вақтида керак бўлса дарвозабонгача қайтарилиб сўнгра яна қайтадан бошланар эди, Уммондаги мусобақада ҳам шуни гувоҳи бўлдик. Қанотдан Рашидов, Искандеров ёки Махсталиевлар катта тезликда ҳужумни бошлаб беришади ва ҳужум чизиғига оширишади Сергеевга ёки Абдухолиқовга тўп етиб келмай қолади, Рақиб термаси қарши ҳужумга ўтади, Собирхўжаев ва Жўраев майдон марказида тўпни олса олди, бўлмасам дарвозага зарба бергунча рақиб жамоаси деярли қийинчиликсиз майдонни босиб ўтади. Ёки қанотдан кириб бораётган футболчиларимиз тўп узатишга келганда қарасалар ҳамма шериклари ёпиқ ва тўпни орқароққа узатмоқдалар, шу тариқа тўп  дарвозабонгача бормоқда (ўйлайманки тушунтира олдим). Бу жараённи биз Абрамов вақтида кўп  кўрар эдик, Қосимов келгач эса термада янги муаммо пайдо бўлган эди: бу ҳужумчиларни  кучсизланиши ва ҳужумчилар иккинчи планга тушиб қолиб ўйинни катта қисми майдон марказидаги  устунликни таминлашга ўтиб кетиши ва марказдаги устунлик эвазига ўйинни олиб бориш эди. Бундай  вақтда ҳужумчилар эга бўладиган бир иккита вазиятни ҳисобга олмаса ҳужум чизиғи Қосимов  вақтида умуман ишламай қолган вақтлар бўлмоқда.

Энди мавзуга қайтсам олимпиячиларимизни кўрар эканмиз кўп вазиятда Рашидов, Махсталиев  ёки Искандеровлар қанотлардан ҳудди милий термамиздаги Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов ва Сервер Жепаров сингари ҳужумчиларга тепадан тўпни ташлаб беришга урунишмоқда, лекин Сергеев ва Абдухолиқов Уммондаги мундиал давомида ҳужумчиларимиз учта ўйин давомида деярли  биронта ҳам қулай вазиятга эга бўла олмадилар. Қолаверса терма жамоамизда “Насаф”да Усмон Тошев мурабийлиги вақтидагидек ўйин услубини кўриш мумкин яни термамизда бир йил олдин “Насаф”да бўлганидек қандайдур “принцип” ва “потенциал” энг асосийси ўйин фалсафаси йўқдек. Ҳали Мақсудов футболчиларга ўзи нима хоҳлаётганини тушунтириб бера олмаяпти футболчилар эса ўзлари билганича тажрибаларига таяниб ўйнашмоқда. Ўйинда мураббийнинг бирон кўрсатмаси ёки тактикасини кўрмаяпмиз. Мақсудов умумий қилиб нима хоҳлаётганини футболчиларга тушунтиргани ҳамма футболчиларга айнан биронта кўрсатма бермаган ёки тушунтира олмагандек туюлди.

Шунингдек Бу терма жамоага Мақсудов бош мураббий этиб тайинланишининг сабабларидан бири  Естафеев Непалдаги саралаш баҳсларида терма жамоани бироз қийинчилик билан Осиё чемпионатига олиб чиққанлиги ва термамизни тақдири гуруҳни бошқа иштирокчиларига қараб қолганлигида эди. Лекин Мақсудов ҳам хеч қандай натижа қайд эта олмади балким Естафеевни ўзида терма жамоа қолдирилганда хозир биз ҳеч бўлмаса Саудия Арабистони билан 0:0 ёки 1:1 ўйнаб чорак финалга йўлланма олган бўлармидик?

Мени назаримда бу термани вақт борида Аҳмаджон Мусаев ва Алексей Естафеев тандемига  топшириш керак. Токи бу икки мурабий ушбу терма жамоани нари бериси билан 5 йилдан бери бошқариб келишмоқда нима бўлганда ҳам бу бир мақола ва шахсий фикр мулоҳазаларим. Кимгадир бу  фикрларим оғир ботган бўлса ёки Шуҳрат Мақсудовга хурматсизликдей туюилаётган бўлса яна бир  бор узр. Мен Шуҳрат Мақсудовнинг маҳорати ва истеъдодига шубҳа қилмайман аммо бўлажак  олимпиячиларнинг ўз мурабийлари бор.

Худойберганов Улуғбек (Bek_Uzbekistan)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика