Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ"
24 окт 2023 17:14
Новости
Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ"
"Навбаҳор"нинг учрашувини томоша қилдим. Жамоа иккинчи таймда ўйинин кучайтира олди. Остоннинг индивидуал сифатлари муҳим роль ўйнади. Шахсан менга иккинчи тайм манзур келди. Ҳужумда, ҳимояда бирдамлик билан ҳаракат қилди. ОКМК ОЧЛда ўзига ўхшаётгани йўқ. Футболчилар ҳаракат қиляпти, лекин кечаги каби голларни ўтказиб юбормоқда.
Аввал айтганимдек, "Насаф"да Рўзиқул Бердиевнинг иши кўринмоқда. Олиб борилган селекция жараёнида ҳам мураббийнинг иши сезилиб турибди. Ҳар йили бир нечта футболчини чиқаради. Унинг жамоасида доим иккита тактика бўлади. Ҳимояда имкониятини кутиб, қарши ҳужумлардан фойдаланади, юқори прессингда ҳам ўйнай олади. Позицон ҳужумларда бироз муаммолар бор, аммо ижрочилар ва аниқ услуб ҳисобига бу камчилик кўринмай кетмоқда.
"Пахтакор"нинг қандай ўйин кўрсатиши мен учун жумбоқ ҳисобланади. Етакчилардан Черан майдонга тушмайди. Балки жуда яхши ўйин кўрсатиб, ютиши мумкин. Балки бошқача натижа қайд этилар. Жамоада барқарорлик йўқлиги учун аниқ фикр билдириш қийин", – деди Жасур Абдураимов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии