RU

Последние новости

18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  0 18:17Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:32Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  7 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  4 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  2 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  25 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  36 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир" Новости

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги-2023" халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Сайтимиз мухбири бугун бўлиб ўтган "Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 (2:1) учрашувидан сўнг наманганликлар техник директори Мустафо Байрамовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасида турли ёшдаги жамоаларимиз мунтазам иштирок этиб келишади. Бу мусобақа мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи яхши турнир. "Ҳоким кубоги" мусобақасига Алишер Маҳмудов бош мураббийлигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоамиз иштирок этмоқда.

Ёшлар жамоаларимиз олдидаги вазифа клубимизнинг асосий таркиб жамоаси учун муносиб футболчиларни етказиб беришдан иборат. Айтиб ўтганимдек, U-21 жамоамизда Алишер Маҳмудов бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. U-19 жамоамизда тажрибали мутахассис Усмон Асқаралиев ишлаб келмоқда. Шунингдек, Аъзам Режабалиев ҳам ёшлар жамоамизда фаолият олиб боради.

"Навбаҳор" қайси мусобақада иштирок этмасин, ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Бу клубда 17 йил ўйнаганман, мана куни келиб техник директор вазифасида ишлаб келаяпман. Биз барчамиз "Навбаҳор"да эканимиздан, шу жамоада меҳнат қилаётганимиздан фахрланамиз" - дейди Мустафо Байрамов.

Маълумот учун, 17 йил "Навбаҳор"да ўйнаган Мустафо Байрамов жами 7 йил давомида жамоа сардори бўлган. Шу йиллар мобайнида жами 600 та ўйинда майдонга тушган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика