RU

Последние новости

20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0

Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар" Новости

Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"

Уларнинг ҳаммаси ҳам – жанжалларсиз ва чиройли тарзда амалга ошмаяпти.

Мавсумнинг кульминацион қисмига етиб келдик, десак муболаға бўлмас. Чемпионлар Лигаси финалчилари маълум, миллий чемпионатларда саноқли турлар қолди. Мавсум якунланиб, ҳамма "ёзги таътилга" чиқиб кетмасидан ушбу мавзуга эътибор қаратишни лозим топдик. Ким нимага эришдию, ким нимага улгурмади... 


Томас Тухель ва "Бавария"

"Бавария" учун жорий мавсум чинакамига омадсиз бўлди, аммо бунда бор айбни фақатгина Тухелга юклаб қўйиш адолатдан бўлмайди. Қизиғи, клуб раҳбарияти ҳам мураббийни қўллаб-қувватлаши сезилмади. Чемпионлар Лигаси чорак финалидан олдин клубнинг фахрий президенти очиычасига Хаби Алонсони таклиф қилиш масаласини, жамоа ярим финалга чиққанидан кейин эса – Нагельсманн "Бавария"ни эмас, терма жамоани танлаганидан афсусдалигини муҳокама қилди. "Реал" билан муҳим баҳсдан аввал эса – Томас ёш футболчилар билан яхши ишламаслиги, уларнинг ўсишига замин яратмаслиги бўйича танбеҳ берди.


Тушунарли, Томасни ишга аввалги раҳбарлар таклиф қилишган. Ҳозирги бошлиқлар ўзларининг одамларини қўйишни маъқул кўришади, бироқ клубнинг амалдаги бош мураббийига кенг омма олдида бундай муносабатда бўлиш... Эътиборлиси, мураббий шундай ҳолатда ҳам ЕЧЛ ярим финалигача етиб борди ва "Реал" билан тенгма-тенг курашди.

Клуб тарихидаги энг яхши мураббий бўлмасада, Тухель Мюнхенни боши эгик ҳолда тарк этмайди. Мураббий де Лигтни захирага ўтқизиб қўйди ва хатоларига қарамай, Кимга ишонч билдирди. Айнан Томас жамиоага келгач, бир қанча футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқолди ва умумий олганда, Тухель кийиниш хонасида етарли авторитетга эга бўла олмади. Ҳозирча бир қанча мураббийлар Бавария" таклифини рад этиб улгуришди, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бироқ вазият ўзгариб қолган тақдирда ҳам Тухель клубдан ўзи кетиши зарур. Сизни кўришни исташмаса, у ерда узоқ қолиш нотўғри қарор бўлади.


Юрген Клопп ва "Ливерпуль"

Клоппнинг "Ливерпул"даги охирги мавсуми ҳақида кўп гапирилди. Клуб мухлислари жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда зафар қучиб, мураббий билан чиройли тарзда хайрлашишини орзу қилишганди. Мавсумнинг маълум қисмига келиб, буни уддалаш ҳам мумкиндек кўрина бошлади, аммо ҳал қилувчи паллага келганида... 

Юрген клубдан кетишини эълон қилганида, унга бўлган меҳр-муҳаббатнинг қанчалик даражада эканлигини яққол кўриш мумкин бўлди. Ахир айнан у "қизиллар"ни Европа – "Реал" учун ЕЧЛдаги ва "Ман Сити" учун АПЛдаги асосий рақобатчига айлантира олди. Маълум юутқларга эришди, тўғри мухлис зоти доимо кўпроғини кутиб яшайди, лекин – чемпионат олтин медаллари ва еврокубокдаги ғалаба тарихда қоладиган натижа. Клубда инқироз даври бошланганида "мен "Ливерпуль" билан ажойиб даврни бошдан ўтказдим, энди борақолай", деб бошқа яхшироқ вариантни танлаб кетмади. Келажакда ажойиб жамоа бўла оладиган топ-лойиҳага тамал тошини қўйиб кетмоқда. 

Тўғри, "Ливерпуль" фақатгина Лига Кубогини қўлга киритди, қолган мусобақалардан чиқиб кетди, чемпионатда бор йўғи кучли учлик учун курашмоқда. Бироқ шу ўринда Клопп жароҳатлар туфайли мавсумнинг каттагина қисмини фақатгина клуб академияси тарбияланувчилари билан ўтказганини унутмаслик зарур. Қайтадан қурилаётган жамоа бирданига барча совринларни қўлга кирита олганида, ПСЖ ҳеч бўлмаса 2-3 та ЕЧЛ кубогини музейига обориб қўйган бўларди.  

Орада Салаҳ ва Клопп ўртасида можаро юз бергандек бўлди, аммо тажрибали мураббий барчасини тезда ҳал қилди: "Биз Салаҳ билан бир-биримизни анчадан бери биламиз ва айнан шунинг учун аразлашиб юришимиз имконсиз", деди. Олдинда "Астон Вилла" ва "Вулверхэмптон" билан ўйинлар кутиб турибди. Бу икки баҳсда "Ливерпуль" шундай ёрқин футбол намойиш этиши керакки, барча Клопп даврини соғинч билан эслаганда ана шундай чиройли футбол ёдига тушсин.


Марко Ройс ва "Боруссия"

Марко Дортмундда таваллуд топган ва "Боруссия"да катта бўлган. Фаолияти давомида фақатгина шаҳарни алиштирди, клуб номини эмас – 2012 йилда эса "қора-сариқлар" сафига қайтган ва бошқа ҳеч қаерга кетмади. Содиқлик тимсолига айланган Ройснинг фаолиятига ҳавас билан қараш учун совринларнинг йўқлиги ҳам ҳалақит қилмаяпти.

Ёзда хайрлашишга тўғри келади – бу ҳақида эълон қилиб улгуришди. Шартнома муддати якунига етади ва томонлар уни узайтирмоқчи эмас – Ройснинг ёши ўтиб бормоқда, жароҳатлар ҳамон уни безовта қилиб келмоқда ва ёшларга йўл бериш вақти ҳам келгандек.

Марконинг ҳикояси ўтган мавсум ажойиб якунланиши мумкин эди. "Боруссия" охирги турига Бундеслига етакчиси сифатида етиб борди. Бироқ аламли тарзда бош соврин "Бавария"га насиб қилди. Бу мавсум эса ҳеч ким кутмаганида "арилар" ЕЧЛ финал йўлланмасини қўлга киритишди. Рақиб "Реал" бўлса ҳам ушбу вазиятдан максимум фойданалиш шарт. Ройс бунга лойиқ.


Стефано Пиоли ва "Милан"

Жамоага титулни қайтарди, аммо стабиллик бера олмади. Леаунинг имкониятларидан максимум фойдаланди – бироқ "Рафа вазиятлардан фойдалана олмайди" деган тағмани олиб ташлай олмади. Яқиндаги трансфер кампанияси эса мураббийнинг зарарига ишлади. Ўтган ёздаги трансфер бозоридаги фаоллик, жамоадан катта натижалар кутилишига сабаб бўлди. Ўтган мавсум муваффақиятли бўлмаган бўлсада, ЕЧЛ ярим финали камчиликларга кўз юмишга сабаб бўлди. Янги футболчиларни сотиб олдик – энди ҳаммаси яхши бўлади.

Ўхшамади. Келганларнинг ҳаммаси ҳам ўйнаб кета олмади, фойдали иш коэффициенти баланд бўлмади ва майдон марказидаги муаммолар ҳал бўлмади. Стефано бу камчиликни ҳал қилгунча, клуб еврокубоклардан чиқиб кетди ва мавсум финал қисмига келибгина 2-ўринга кўтарилиб олди.

Жамоа яна совринларсиз қолмоқда. Европа Лигаси 1/4 финалида "Рома"га имконият бой берилиши ва медаллар учун курашдаги ишончсизлик, мутахассис билан хайрлашишга туртки бўлди.

Тухель каби "россонери" яхши мураббийни йўқотаётганини тушунтириш. Охирги тўрт ўйинда 0 ғалаба ва "Интер"га бой берилган дерби – 1:2. "Торино" ва "Салернитана"га қарши ўйинларда ёрқин ғалаба зарур.


Килиан Мбаппе ва ПСЖ

Форвард ПСЖ даражасидан ўтиб кетганига анча бўлди, бироқ айнан парижликлар билан тарихий ютуқларга эриша олишига умид қилганди. Айнан шу ўй билан у икки йил аввал "Реал" таклифини рад этганди. Хатолардан хулоса чиқаришнинг ўрнига "шайхлар" пулларни сочишда давом этишди ва жамоанинг ички муҳити ёмонлашаверди. Эндиликда Килиан вазиятга реал қарашни бошлади – замонасининг энг зўр футболчиси бўлишнинг бошқа йўли йўқ, имкони бор барча совринларни қўлга киритиш учун унга кучли клуб зарур. Унинг Мадридга кўчиб ўтиши деярли ҳал бўлган масала (Килиан ўзига уй ҳам топиб қўйган).



ЕЧЛдаги ғалаба Мбаппе Парижни қирол сифатида тарк этиши учун замин бўларди ва ҳеч ким ортиқча гап гапира олмасди. Бу "Пари Сен-Жермен" тарихида ҳам янги саҳифа очилиши бўларди. Жан-жаллар, келишмовчилик ва ақлбовар қилмас воқеаларга бой бўлган йўлнинг чиройли якуни бўларди. Узоққа бормайлик, мавсум аввалида форвардни таркибдан четлатишган ва йил давомида уни асосий таркибга яқинлаштирмоқчи эмасдилар – у эса майдонда барчасига жавоб берган бўларди, бироқ ўхшамади. Килиан ПСЖ футболчиси сифатида "Парк де Пренс"даги охирги ўйинида гол урди, бундан кейин бўладигани янги тарих бўлади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика