Муроджон Исмоилов: “Серблар талабларимизга жавоб бера олишмади”
04 фев 2014 10:02
Новости
Муроджон Исмоилов: “Серблар талабларимизга жавоб бера олишмади”
“Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов билан Тошкентдаги йиғин, жамоа сафидаги янги футболчилар ва клубнинг кейинги режалари ҳақида суҳбатлашдик.
- Муроджон Музаффарович, Тошкентдаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими?
- Пойтахтда йиғин ўтказишимиздан мақсад футболчиларнинг имкониятларини чамалаб олиш эди. Биласиз, “Нефтчи”га бир нечта янги футболчилар келишди. Уларнинг ҳолатини кўздан кечиришимиз керак эди. Айтишим жоизки, режамизни 100 фоизга амалга ошира олмадик. Негаки, бир нечта футболчиларимиз турли сабабларга кўра даволанишларига тўғри келди. Масалан, Дэвид Ония, Рўзимбой Аҳмедов, Азиз Алижонов, Умид Қодиров, Сайдулло Раҳматов, Иқбол Бобохонов каби футболчилар хизматидан фойдалана олмадик.
Шундай бўлса-да, қўл остимдаги футболчиларнинг нималарга қодир эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўлдим.
- Жамоа назорат учрашувларида мағлубиятга учрагани мухлисларни хавотирга солиб қўйди?
- Назорат ўйинларида натижа муҳим эмасди. Энг асосийси, барчага ўйнаш имкониятини бердик. Хусусан, ёш футболчиларни кўздан кечирдик. Юқорида айтганимдек, кимга ишонч билдириш мумкинлиги ойдинлашди.
- Алексей Евстафеев мураббийлар штабига қўшилдими?
- Осиё чемпионатидан кейин у “Нефтчи”да ишлай бошлади. Лекин ҳали расман клуб билан шартнома имзолагани йўқ. Яқин кунларда барчаси расман тасдиқланади, деган умиддамиз (Суҳбат 29 январь куни ушютирилган).
- Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига Сербия ва Босниядан икки нафар футболчи келиб қўшилганди уларнинг тақдири нима бўлди?
- Бу футболчилар бизнинг талабларимизга жавоб бера олишмади. Уларнинг агентлари тайёр бўлмаган футболчиларни қандай қилиб синовга жўнатганига ҳайронман. Шунинг учун сербиялик футболчилардан кўра, ўзимизнинг маҳаллий ўйинчиларга ишонч билдиришга қарор қилдик.
- Украиналик Андрей Деркач жамоада қоладими?
- Йўқ. Унга ҳам жавоб бериб юбордик.
- Александру Оникачи?
- Молдавалик футболчи билан шартнома имзолаймиз. Шунингдек, Зоҳид Абдуллаевни ҳам “Нефтчи”да олиб қолишга ҳаракат қиламиз.
- Жамоадан кетган футболчилар борасида нима дея оласиз?
- Футболда тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Муҳит бузилган жойда натижага эришиб бўлмайди. Шунингдек, бош мураббий қўли остидаги футболчиларга кўрсатма беришга ҳақли ва у бироз қаттиққўл бўлиши ҳам лозим. Акс ҳолда жамоадаги интизом изидан чиқиб кетади. Санжар Асқаралиев билан бўлиб ўтган ҳодисага батафсил тўхталиб ўтмоқчи эмасман.
Тан олиш лозим, бугунги кунда Фаррух Турдалиевнинг ҳолати Сардор Қобулжонов ёки Ғайрат Ҳасановдан юқори эмас. Шунинг учун бу дарвозабон захирада ўтирганидан кўра, ўзини бошқа жамоада синаб кўргани яхши деб ўйлайман.
- Бу футболчилар ўрнига янги футболчилар келадими?
- Албатта. Асли фрғоналик бўлган “Пахтакор” вакили Абдуллоҳ Олимовни ижарага олишни режалаштирганмиз. Шунингдек, Фарғонадаги машғулотларга бир қатор янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Бизга яна битта марказий ҳимоячи керак.
Дарвозабон масаласига келсак, учинчи посбон сифатида ўринбосарлар сафидан бирорта ёш дарвозабонни олишимиз мумкин.
- Айрим нашрлар Мирзакамол Камоловнинг “Нефтчи”дан кетиши борасида ёзишмоқда. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Мирзакамолнинг имкониятларини кўрдим. Футболчининг ўзига бошқа вариантлар бўлса, бемалол ўзини синаб кўриши мумкинлигини айтдим. Лекин у ҳозирча “Нефтчи”дан кетгани йўқ.
- Жамоанинг кейинги режалари қандай?
- 30 январдан ўз қароргоҳимизда тўпланиб, “Ҳоким кубоги-2014” тайёрланамиз. Мазкур мусобақа давомида бир нечта янги ўйинчиларни синовдан ўтказамиз. 15 февраль куни навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. У ерда бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушиш режамизда бор.
- “Ҳоким кубоги-2014”да жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш. Айни дамда жамоани шакллантириш борасида ишлар давом этмоқда.
Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
“Футбол инфо” газетасидан олинди

Комментарии