Мурод Отажонов: "Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да яхши томонга ўзгаришлар бор"
08 апр 2023 00:11
Новости
Мурод Отажонов: "Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да яхши томонга ўзгаришлар бор"
- Ғалабалардан кейин бундай ўйинлар ёқимли бўлади. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқагача курашди. Кимдир ютқазишни хоҳламади, кимдир ютишни истади. Ўйинга бихга маъқул келди. Мухлислар учун қандай бўлганини билмайман. Қийин ўйин бўлганини барча кўрди. Икки жамоа ҳам бир-бирига мос келди. Ўйин ҳам чиройли бўлди. Ўйинга кўплаб ишқибозлар келди. Агарда биздан ҳам шунча мухлис келганида, хурсанд бўлиб кетишарди. Футбол шундай - бир жамоа ютади, бири ютқазади. Ғалабадан хурсандмиз. Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да язши томонга ўзгаришлар бор. Буни биз рақибдан кутгандик ва бу намоён бўлди. Йигитлар ўйиндан олдинги кўрсатмаларни тўғри бажаришди ва мана ғалабага эришиш насиб қилди.
- Ўйин олдидан ғалабани кутганмидингиз?
- Ким бизни бу ерга ютқазиш учун келган деб ўйлади. Ғалаба учун келгандик. Насиб қилгани бўлади. Демак, бугун бизнинг кунимиз экан.
- Икки жамоанинг ўртача ёшида фарқ жуда катта. "Бунёдкор"нинг ўртача ёши 22 бўлса, "Бухоро"да бу ёш 32га тенг. Ўйинда бунинг ҳам таъсири бўлдими?
- Таблога қарасак, балки, таъсири бўлгандир. Ёш болалар бўлгани учун 95-дақиқада уч футболчимиз ҳужумга ўтиб кетди ва иккинчи голни уришди. Ёш йигитлар рақибларидан чаққонлик билан ўтиб кетишди.
- Жамоага қўйилган вазифа қандай?
- Қанча баланд бўлсак, шунча яхши. Чемпионлик деёлмаймиз. Чунки бизга тажриба керак, футболчилар жуда ёш. Ҳа, йўқ эмас, тажрибали футболчилар ҳам бор. Ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ёш футболчиларимиз шу тажрибалиларга қараб ўрнак олиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли турнир жадвалида қанча баланд бўлсак, шунча яхши.
- "Бунёдкор"нинг бир неча йиллар олдинги биринчи рақамли даражага қайтишига ишонасизми?
- Бунинг учун катта меҳнат керак. Барча соҳада пасайиш, кўтарилиш бўлади. Секин-секин оёққа туришга, республика чемпионатларида биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилиб келяпмиз.
Комментарии