RU

Последние новости

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  197 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Мурод Исмоилов: “Тайёргарликнинг биринчи босқичидан кўнглим тўлди” Новости

Мурод Исмоилов: “Тайёргарликнинг биринчи босқичидан кўнглим тўлди”

Давралар оралиғидаги дастлабки йиғинини якунлаган “Нефтчи” эндиликда Тошкентдаги йиғинга ҳозирлик кўрмоқда.
Жамоа эртага тушликдан сўнг Фарғонада йиғилади ва пойтахтга йўл олади. Фурсатдан фойдаланиб бош мураббий Мурод Исмоиловдан сайтимиз учун интервью олдик.   

- Мурод Музаффарович, “Нефтчи”нинг давралар оралиғида ўтказган дастлабки йиғинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, албатта. Ҳаммаси режа асосида кечди. Водилдаги қароргоҳимизда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Кунинг биринчи қисмида жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Кечки пайт эса техник ва тактик жиҳатлар борасида машғулотлар ўтказилди. Қолаверса ушбу йиғин мобайнида футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўйин ташкил этидик ва бу орқали кимнинг нимага қодирлигини яна бир бор кўздан кечирдик. Умуман айтганда йиғин давомида барча йигитлар ўз устида астойдил ишлади. Шу боис айтишим мумкинки, биринчи йиғинимиз кўнгилдагидек ўтди.

- Бўлажак йиғин олдидан нима дейсиз?

- 18 июлдан Тошкентда иккинчи йиғинни бошлаймиз. У ерда асосий эътибор кўпроқ синов-назорат учрашувларини ташкил этишга қаратилади. Ўз уйин услубимизни янада шакллантириш учун бундай ўйинлар керак. Умид қиламанки, пойтахтдаги йиғинда ҳам кўзлаган мақсадимизга эришамиз ва шу орқали иккинчи давра баҳсларига пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Таркибдаги ўзгаришлар мухлисларнинг диққат марказида турибди. Биринчи даврадан сўнг клуб тарк этган ўйинчилар тўғрисида фикрингиз қандай?


- Ҳа, танаффус пайтида айрим ўйинчилар билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилдик. Маъруф Муродов, Зоҳид Абдуллаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Александр Клецков, Азиз Алижонов каби футболчиларни ўрнида эндиликда ёшларни синаб кўришга қарор қилдик. Чунки ёшлар жамоасидан етишиб чиқаётган бир қатор истеъдодли футболчиларимиз бор. Уларга ишонч билдириб, тарбиялаб бориш керак бўлади. Дастлабки йиғин жараёнида бир қатор ёшлар ўзларини кўрсатишга уринди.

- Давралар оралиғида мухлислар “Нефтчи”нинг айрим собиқ футболчиларининг қайтишини кутаётганди...


- Ҳа, биз Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шукурали Пўлатов ва Сардор Мирзаевни ортга қайтаришни ўйлагандик. Лекин тўғри тушунинг, ҳозир бу футболчиларнинг ўз клублари билан амалда шартномалари мавжуд. Бундай етакчи ўйинчиларни ҳеч бир жамоа осонликча қўйиб юборишни истамайди. Нима ҳам дердик, энди мавсум сўнггига қадар ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Келаси мавсумда эса собиқ ўйинчиларни қайтариш чораларини яна кўриб чиқамиз.

- Дастлабки йиғинда иштирок этган Андрей Акопянц қандай таассурот қолдирди?

- Андрей тажрибали футболчи. Ўз вақтида Россия чемпионатларида ўйнаган. Халқаро тажрибаси катта. Унинг бугунги жисмоний тайёргарлиги аввалгидек юқори бўлмасада, лекин Акопянцнинг бой тажрибаси энди-энди асосий таркибга кириб бораётган ёшларга асқотиши тайин. Бу футболчи йиғинимизга келганида суҳбатлашдик, муҳими инсонийлик жиҳатдан аъло даражада. Айнан шу томондан у бизга маъқул келди. Қолаверса ўз ишига виждонан ёндошади. Ўйлайманки, Андрейни ўз сафимизга қўшиб олиб адашмадик.

- Шерзод Ҳакимовнинг тақдири қандай кечади?

- Биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказган бу футболчи яна қадрдон жамоасига қайтди. Ҳакимов биринчи йиғинимизда иштирок этди. Умид қиламанки, Шерзод ҳам иккинчи даврада бизга катта ёрдам беради.

- “Нефтчи”нинг яна бир собиқ футболчиси Акмал Холматовнинг яна Фарғонага қайтиши борасида гап-сўзлар урчий бошлади. Аммо футболчи ҳамон “Локомотив” сафида. Тажрибали футболчининг ҳақиқатдан келиши ростми?


- Ҳа, Акмал билан гаплашдик.  Насиб қилса ҳаммаси ижобий томонга ҳал бўлди. У навбатдаги йиғинимизда таркибга келиб қўшилади. Албатта, Холматовдек футболчининг катта тажрибаси бизга жуда асқотади.

- Агарда Холматовнинг ўтиши ҳам аниқ бўлса, у ҳаракат қиладиган чизиқда Акопянц ҳам бор. Бу позицияда кўпроқ кимни кўрмоқдасиз?

- Уларнинг иккиси ҳам ўнг ва чап қанотларда бирдек ўйнай олади. Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман. Акопянцдан ҳужумчи ортидаги иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам фойдаланишимиз мумкин. Бу нарса кўпроқ қайси жамоага қарши ўйнашимиздан олдин аниқ бўлади.

- Холматов пойтахтдаги йиғинда келиб қўшилса, селекция жараёни яна давом этадими?


- Ҳа, бугунги кунда ҳимояни кучайтириш мақсадида битта футболчи билан ҳам музокара ўтказмоқдамиз. Агарда ушбу музокарамиз ҳам ижобий якунланса, битта ҳимоячи келади. Ҳозирча унинг кимлигини айтмай турганим маъқул.

- Жамоани тарк этган легионерлар ўрнини бошқа бир хорижлик футболчилар билан тўлдиришингиз ҳам мумкинми?

- Йўқ. Иккинчи даврада ўзимизнинг футболчилардан фойдаланамиз. Қолаверса Девид Ониянинг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишини кутмоқдамиз.

- Айтганча, нигериялик ҳимоячи Ониянинг масаласи қачон ҳал бўлади?

- 18 июль куни “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтилади. Насиб қилса шунда Ония учун ҳаммаси омадли кечади ва унга ўйнаш учун руҳсат берилади. Ҳозир шуни кутяпмиз.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика