RU

Последние новости

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  6 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  22 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  3 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

Мурод Исмоилов: “Йигитларга эътироз йўқ” Новости

Мурод Исмоилов: “Йигитларга эътироз йўқ”

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Мурод Исмоилов иштирок этди.

- Аввало ўтиб кетган устоз ва мураббийлар куни қолаверса, яқинлашиб келаётган Ийд Қурбон Ҳайит байрами билан барчани табриклайман. Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Шунга қарамай ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Бугун уларнинг бирортасини бор кучи билан ўйнамади дея олмайман. Йигитлар ижобий натижа учун ҳаракат қилди. Лекин бизни қийнаб келаётган “касаллик” яъни, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана билмаслик бугун бизга яна панд берди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз лозим эди. Бироқ ўзинглар кўрдинглар омад афсуски очиқчасига юз ўгирди – дея гап бошлади Мурод Музаффарович. 

- Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Ушбу дурангдан кейин баҳона қиладиган ҳеч нарса йўқ. Стадионга келган ишқибозлар ва барча гувоҳи бўлди, жуда кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Охирги дақиқаларда ўйинчи алмаштираётганда ҳатога йўл қўйган бўлишимиз ҳам мумкин. Назаримда Акмал Холматовни бурчак тўпи тепилганидан сўнг алмаштиришим керак эди. Биргина буни сабаб деб ўйламайман. Йигитлар ёмон таассурот  қолдирмади. Айниқса иккинчи бўлимда улар яхши ҳаракат қилди. Лекин вазиятлардан фойдаланишга келганда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин охирида биргина жарима зарбаси учрашув тақдирини ҳал этди. Биз учун бу жуда ҳам ачинарли холат бўлди.

- Жамоавий ўйинни ташкил этишда муаммо бордек туюлмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен бундай деб ўйлайман. Олдинги баҳсларга нисбатан ўйинимиз яхши томонга ўзгариб бормоқда. 

- Бугун 4-5-1 тактикасидан фойдаландингиз...

- Ҳа, охирги вақтларда бу каби саволлар кўп учрамоқда. 4-5-1 тактикаси бу биргина ҳужумчи билан ўйнамоқда дегани эмас. Қанотдаги футболчилар ҳам иккинчи ҳужумчи вазифасини бажариши керак бўлган тактикадир. Уларни ярим ҳимоячилар деб эмас, ҳужумчилар дея аташ керак. Шу боис қанот футболчиларидан кўпроқ ҳужумга қўшилишини талаб қилмоқдамиз. Бу ҳозирча тўлиқ шаклланмади. Ишлашда давом этамиз. Имкон қадар ҳаракат қиляпмиз. Бу қанчалик ўзини оқлайди буни вақт кўрсатади. Лекин ниятимиз холис. Жамоани юқорига олиб чиқиш учун барчасини ишга соляпмиз. Инсонни ўйлагани ҳаётда ҳамиша ўзи истаганичалик бўлавермас экан. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни кўрсатиш мумкин. Ҳеч ким мағлуб бўламиз ёки дуранг қиламиз деган мақсадда чиқмаганди. Буни йигитларнинг ўйиндан олдинги иштиёқида ҳам кўриш мумкин эди. Эътибор беринг бугун уч маротаба тўп тўсинга тегиб қайтди! Бу нарса футболда жуда камдан-кам холларда учрайди. Бу холат айнан бугун бизда рўй берди – дейди Исмоилов.    

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика