Мураббийликда омади чопмаган Руни Жейк Пол билан бокс тушмоқчи
18 фев 2024 22:29
Новости
Мураббийликда омади чопмаган Руни Жейк Пол билан бокс тушмоқчи
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисининг жанги "Олд Траффорд"да ўтказилиши мумкин.
Англиялик собиқ футболчи Уэйн Руни "Бирмингем" бош мураббийилигидан истеъфога чиқарилгач, ўзини бокс спорт турида синаб кўриши мумкин.
38 ёшли мутахассис бир марталик бокс жангида қатнашишга қизиқиб қолган ва "Misfits Boxing" промоутерлик компанияси билан алоқага чиққан.
Шунингдек, "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси етакчиси Эдди Хирннинг фикрича, Уэйн Руни бокс жангида америкалик блогер ва боксчи Жейк Полни мағлуб эта олади:
"Рунини ҳаваскор боксчи деса ҳам бўлади, у ўзини қандай тутишни билади. Мен унинг Жейк Пол билан жангини кўришни истардим. "Олд Траффорд"да Уэйн Руни Жейк Полга қарши... Бу жуда катта воқеа бўлади ва мен Руни ғалаба қозониши тарафдориман".
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии