Муқимжон Тошматов: “Олдимда “Қизилқум” варианти бор”
20 янв 2014 10:32
Новости
Муқимжон Тошматов: “Олдимда “Қизилқум” варианти бор”
Андижонлик футболчининг охирги йилларда фаолиятида бироз пасайиш юз бергандек гўё.
Ўз вақтида Вадим Абрамов қўли остида “Трактор”да порлаган Тошматов кейинчалик у қадар фаоллик кўрсата олмади.
Ўтган йили Муқимжон Тошматов биринчи лига иштирокчиси “Косонсой”да фаолият юритганди. Яқинда футболчи билан учрашиб келгуси режалари хусусида сўраганимизда қуйидагича жавоб олдик.
- Ҳозирча уйда дам оляпман. Шу билан бирга ўзим якка тартибда шуғулланиб турибман. Насиб қилса бу йил олий лига жамоаларининг бирида ўйнашни ният қилганман. Аниқ таклифлар йўқ. Лекин “Қизилқум”нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилишим мумкин. Ҳозирча биргина ҳақиқатга яқинроқ вариант шу. Яна ким билади дейсиз... дея бу ҳақда айтиб ўтади Тошматов.
Исломбек Рустамбеков.

Комментарии