RU

Последние новости

15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  0 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  6 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1

Мундиал олдидан. Дилшод Ҳамроев: "Ишонганларни ишончини оқламоқчиман" Новости

Мундиал олдидан. Дилшод Ҳамроев: "Ишонганларни ишончини оқламоқчиман"

Ёшлар терма жамоасининг дарвозабони Дилшод Ҳамроев жаҳон чемпионати олдидан championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Етаклича муносиб рақиблар билан майдонга тушиб имкониятларимизни баҳолаб олдик. Жаҳон чемпионатида жамоалар имконияти тенг. Барча терма жамоаларни мақсади битта бўлади. Энг муносиблар эса кейинги босқичга ўтиб боради" , - дейди дарвозабон Ҳамроев.

- Биринчи марта бундай юқори даражадаги турнирда иштирок этмоқдасиз. Бу сизга руҳий жиҳатдан босим юкламаяпдими ?

Албатта бундай турнирда иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман. Биринчи навбатда менга ишонч билдираётган мураббийларимга, "Қизилқум" футбол клубига миннатдорчилик билдираман. Улар мени қўллаб турибди ва қандай даражадаги турнирга бораётганлигимни англаб турибман. Ҳали босим ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Босим бўлиши албатта аниқ лекин бундан чиқиб кетиш энг муҳими.

- Гуруҳдаги рақибларни ва рақиб ҳужумчиларини қай даражада ўргандингиз ?


Германия ва Гондурас кучли рақиблар. Улар билан бир хил ўйин кўрсатсак бўлади. Кучимизга ишонамиз. Майдонга тушиш олдидан имга қарши ўйнашни аҳамияти йўқ. Фиджи ҳам Германия ҳам бир хил савиядаги рақиблардир. Португалия мисолида Германия ўйинини тасаввур қилаяпман. Имкониятларимиз тенг. Ҳаммаси ўз қўлимизда.

- Терма жамоамизда Сарвар Каримов , Ботирали Эргашев каби дарвозабонлар бор. Каримов жаҳон чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга. Эргашев ҳам яхши савияли дарвозабонлардан биридир. Рақобат бу термамизни мудофасини кучайишига хизмат қилади.

Шу фикрга қўшиламан. Рақобат бор жойда ўсиш бор. Мураббий энг муносибини танлайди. Ғалабалар мен учун биринчи даражада.

- Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз ?

Ҳар кимни ўз орзуси бўлади. Ўзбекистон байроғи остида майдонга тушиш бу клуб эмас. Бунда футболчи юз марта кучли босим ва нигох остида бўлади. Бизга ишонганларни ишончини оқлаш биринчи вазифам ва оқламоқчиман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика