RU

Последние новости

00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  13 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  15 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  16 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  4 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  33

Мундиаль 2022. Жанубий Корея! Новости

Мундиаль 2022. Жанубий Корея!

Жанубий Корея!


Тахаллуси – "Осиё йўлбарслари"

FIFA рейтингида 28-ўринда.

Жаҳон чемпионатига ўн биринчи марта боради (1954, 1986, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2018, 2022).


H гуруҳи. Рақиблар: Португалия, Гана, Уругвай.

1-тур, 24 ноябрь. Уругвай — Жанубий Корея

2-тур, 28 ноябрь. Жанубий Корея — Гана

3-тур, 2 декабрь. Жанубий Корея — Португалия


Муваффақиятлар


2002 йили Жанубий Корея ва Японияда ўтказилган Жаҳон чемпионатини эслаймиз. Ўша пайтда корейсларни Гус Хиддинк бошқарганди.



Португалия, АҚШ ва Польша – "Осиё йўлбарслари"нинг гуруҳ босқичидаги рақиблари.


Очилиш баҳсида корейслар поляклар билан курашиши керак эди. Хван Сон Хон 26-дақиқада ўйинда ҳисобни очди, 53-дақиқада эса Ю Сан Чхол корейсларнинг устунлигини оширди. "Осиё йўлбарслари" ўйинни тўлиқ назорат қилишди, поляклар эса уларга қаршилик кўрсата олишмади.




Корейслар иккинчи турда биринчи ўйинда Португалияни 3-2 ҳисобида сенсацион тарзда мағлуб этган АҚШ жамоаси билан учрашишди.


Рақиблар барча масалани сўнгги турга қолдирган ҳолда, 1-1 ҳисобида дуранг ўйнашди.




Португалия билан ўйин икки жамоа учун ҳам ҳал қилувчи бўлди. Португалларга параллель ўйинга боғланиб қолмаслик учун ғалаба керак эди, корейсларга эса мағлуб бўлмаслик кифоя эди.


Кўпчилик португаллар барибир ўзларига келишлари ва керакли натижага эришишларини кутганди. Аммо, барчаси тескари якун топди. Ўйиндаги ягона голни 70-дақиқада Пак Чи Сон киритган ҳолда, биринчи ўринни нақд қилди, Португалияни эса уйига жўнатиб юборди.




1/8 финалда Жанубий Кореяга Италия рақиблик қилди.


Ўйиндан олдин "Осиё йўлбарслари" энди шу жойида тўхташадигандек тулди. Аммо, улар ўзлари ва рақибни ҳайрон қолдиришнинг уддасидан чиқишди. Корейслар 18-дақиқада тўп ўтказиб юборишди – Кристиан Вьери бурчакдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига киритди. Итальянларда кўплаб имкониятлар бўлди ва рақибдан устун келди. Аммо, тақдир ва ҳакам барчасини бошқача ҳал қилди. Ҳакамлик ҳақида кўп гапирмаймиз, аммо у силлиқ ўтмаганини таъкидлаш керак. Ҳатто жанжалли ҳам бўлди. Корейслар 88-дақиқада Сол Ги Хённинг ҳаракати эвазига ҳисобни тенглаштирди. Шундай экан, ўйин овертаймларга ўтди ва унда корейслар кучлилик қилишди – Ан Жон Хван 117-дақиқада гол урди ва ғалабани таъминлади.




1/4 финалда корейсларга 1/8 финалда кўнгилдагидек иштирок этмаган, аммо барибир ирландларни пенальтилар сериясида мағлуб этган Испания тушди.


Бу ўйин ҳам жанжалларсиз ўтмади. 120 дақиқада мухлислар гол кўришмади. Қандай қилиб? Испанлар иккита тоза гол уришди, аммо ҳакамлар уларни инобатга олмади ва бекор қилди. Пенальтилар сериясида эса корейслар ғалаба қозонди.




Корейсларга ярим финалда немислар тўқнаш келишди.


"Осиё йўлбарслари" узоқ вақт қаршилик кўрсатди, аммо 75-дақиқада Михаэль Баллак рақиб дарвозасига йўл топди. Германия олдинга чиқиб олди ва минимал устунликни ўйин сўнггига қадар ушлаб турди, мезбон рақибни эса бронза учун курашга юборди.




3-ўрин учун курашда Жанубий Кореяга Туркия рақиблик қилди.


Турклар 1-дақиқадаёқ Шукурнинг голи билан олдинга ўтиб олишди. Корейслар ҳам 9-дақиқадаёқ Ли Ил Ённинг гол эвазига тезда қайтиб олди. Мансиз 13-дақиқада Туркияни яна олдинга олиб чиқди, 32-дақиқада эса дубль қайд этди. Биринчи тайм туркларнинг иккита голли устунлиги билан якунланди. "Йўлбарслар" эса иккинчи таймда фақатгина битта гол ура олишди – 90-дақиқада Сон Чон Гуг тўп киритди.




4-ўрин – Жанубий Корея учун ақлбоварқилмас натижа. Мусобақа бошида бундай ўринни ҳеч ким орзу ҳам қилмаганди. Италия ва Испания эса ҳали узоқ вақт жанжалли ҳакамлик сабаб FIFA'ни коррупцияда айблайди. Аммо, бу умуман бошқа воқеа.


Мураббий ва ўйин услуби


Паулу Бенту – Жанубий Корея терма жамоаси устози.



Португалиялик мутахассис 2018 йили Россиядаги Жаҳон чемпионатидан сўнг бирдан термани қабул қилиб олди.

Бенту қўл остида терма Қатарга тайёргарликнинг бутун циклини ўтказди ва чорак финалда иштирокини тўхтатган Осиё Кубоги-2019да иштирок этди.

Бенту шунингдек 2010 йилдан 2014 йилгача Португалия терма жамоаси устози бўлган. Португаллар Бенту қўл остида Евро-2012да ярим финалга қадар боришган ва унда бўлажак Европа чемпионлари бўлмиш Испаниядан мағлуб бўлишган эди.


Бентунинг мураббий сифатидаги ютуқлари:

· Ёшлар ўртасида Португалия чемпиони: 2005

· Португалия Кубоги соҳиби: 2007, 2008

· Португалия Суперкубоги соҳиби: 2007, 2008

· 2012 йилги Европа чемпиони совриндори

· Греция чемпиони: 2017


Жанубий Корея терма жамоасининг ўйин схемаси: 4-1-4-1, камроқ 4-1-3-2.


Парагвайга қарши ўйинда жойлашув


Ўйин услуби – ҳужумдаги позицияларнинг доимий ўзгариши, югуриш.

Корейслар тўпга эгалик қилишни афзал кўришади. Улар қизиқарли ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қилишади, аммо бу уларда доим ҳам ўхшайвермайди, айниқса буни яхши қиладиган рақиб бўлганда.

Ҳужум гуруҳидаги ўйинчилар рақибни чалғитиш учун доим ўринларини алмашишади.


Ярим ҳимоячиларнинг иссиқлик харитаси


Ўнгдаги ҳозир тўпни қайтаради ва шериги билан жой алмашади


Ўйинчилар алмашувидан сўнг тўп яна ўша ҳудудга йўналтирилди, аммо рақиб ўйинчиларининг турган жойига эътибор қаратинг. Вазият анча ўзгарган.



Ҳужумда мудофаанинг қанотлари жуда юқори кўтарилишади ва хавбеклар ролини бажаришади.


Қанот ҳимоячилари белгиланган


Жанубий Кореянинг ҳар бир ўйинида бўладиган шундай кўп сонли ҳужум гуруҳи туфайли айниқса шундай кучли жамоаларга қарши шунга ўхшаш вазиятлар юзага келади.




Терма жамоа етакчилари


Сон Хён Мин – АПЛ суперюлдузи ва Жанубий Корея терма жамоаси сардори.



Уни таништиришга ҳожат йўқ. Сон ўзида ажойиб футболчи бўлиш учун барча сифатларни намоён қилади, аммо унинг тезлик билан қиладиган дриблинги ва зарбаси ҳайрон қолдиради. Сон умуман олган ҳар қандай тарзда ва ҳар қандай жойдан чап ва ўнг оёқда қандай гол уришни билади.

У терма жамоада 100та ўйин ўтказган ва 32та гол урган.




Хван Чи Чхан – жуда ҳам ноодатий ҳужумчи.



Форвард позициясида ўйнайдиган Хван Чи Чханни тўпурар ҳужумчи дейиш қийин. Аммо, бу уни ёмон футболчи қилмайди. Аксинча, у ўйинни қуришда ҳужумда ажралмас бўлинма сифатида жуда ҳам фойдали.

Хванда тўпга эгалик қилишнинг нозик техникаси бор, у тўпни олиб қўйишда ва прессингда яхши ҳаракат қилади. Ҳужумчи камтарлик билан Соннинг ассистенти ролини бажаради, аммо бу борада ташвишга тушмайди, сабаби, асосийси – жамоа.




Ким Мин Чэ – жуда ҳам тез ўсаётган ҳимоячи.



У ярим йил олдин Хитойда ўйнаётганди, ҳозир эса "Наполи"да Калиду Кулибалининг ўрнини эгаллаган. Футбол Голливуди.

Жуда ҳам ҳайрон қолдирадиган футболчи. Йирик гавдасига қарамасдан, у тез ва букилувчан, ҳатто рақибни ҳам алдаши мумкин. Ўйинни ажойиб тарзда ўқийди ва катта имкониятларга эга, у ҳали 25 ёшда.

Ким Мин Чэ терма жамоада 40та ўйин ўтказган ва Қатарда жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири бўлади.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: тезлик, ҳужумдаги ўйинни қуриш.

Заиф томонлари: захира вариантининг йўқлиги, етакчига боғланиб қолганлик.


Жанубий Корея – энди ЖЧ-2018да Германияни даҳшатга туширган жамоа эмас.

Бу яхшими ёки йўқ – буни айтиш қийин. Жамоанинг ўйин услуби буткул ўзгарган. Корейслар Германияга қарши ўйинда қарши ҳужумларга таянган ҳолда, тўпсиз ўйнашганди. Ҳозир эса "Осиё йўлбарслари" ҳатто топ термаларга қарши ҳам тўпни ўйин давомида назорат қилишни афзал кўришади.

Корейсларда жуда тезкор жамоа бор, бу ажабланарли эмас – ўйин услуби уларни шунга мажбур қилади. Улар тўпсиз ажойиб ҳаракат қилишади ва доим бўш ҳудудларни излашади, бу эса рақиб ўйинчиларига кўп иш олиб келади.

Жанубий Кореянинг ҳужумкор ўйин қурилиши – тактика севувчилари учун ҳақиқий олмос топилмаси.

Корейслар чексиз тарзда позицияларини алмашишади ва уларнинг ўзи ҳам чалғиб кетмасликлари одамни ҳайрон қолдиради. Улар бундай ҳаракат билан рақиб ўйинчиларини ўзларига чорлаб, ўйин тузилишини бузишади ва шериклари учун бўш ҳудудлар ҳосил қилишади.

Ҳужумчилар Сонни ўткир ҳужумга юборган ҳолда, ўзлари ярим ҳимоячилар чизиғига тушишлари мумкин.

Корейсларнинг муаммоси уларнинг қайсарликларидадир. Улар янги ўйин услубига шунчалик берилиб кетишганки, ундан воз кеча олишмайди. Бразилияга қарши қандай ўйнаш мумкин? Корейслар БААга қарши ўйнагандек ўйнашди – эвазига 5та тўп қабул қилиб олишди. Тан олиш керакки, улар ўйинни маълум қисмларида тенг ўйнашди, аммо классдаги фарқ ўзини кўрсатди. Тактик мослашувчанликнинг йўқлиги Қатарда панд бериши мумкин.

Жамоанинг Сонга боғланиб қолганини ҳам сезмаслик қийин. Ҳужумкор ўйинчиларнинг вазифалари барибир "Тоттенхэм" юлдузининг позицияси билан белгиланади. Корейс ярим ҳимоячилари кўплаб қора ишларни қилишади, ҳужумчи эса якунловчи ролида. Сон бу ўша пайтда энг яхши қарор бўлмаса ҳам, ўйинни ўз зиммасига олиши ва таваккал қилиши мумкин.


Қуйида Сон керак бўлганидан ортиқ нарсани ўз зиммасига олган вазиятига ёрқин мисол келтирамиз.


Сон тўп билан тезлик олмоқда


Яхши вазиятда турган шеригига аллақачон тўпни ошириши мумкин эди


Ўзи ёриб кирди ва тўп устунга тегди. Пас берган гол бўлиш эҳтимоли юқори эди


Жанубий Корея терма жамоасининг ўйини жуда ҳам Сонга боғланиб қолган. Сардор жамоасига ёрдам бера олмайдиган пайт ким уни алмаштириши номаълум.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика