Мундиаль 2022. Эрон!
26 окт 2022 14:35
Новости
Тахаллуси – "форс шаҳзодалари"
FIFA рейтингида 20-ўринда.
Жаҳон чемпионатига олтинчи марта боради.
B гуруҳи. Рақиблар: Англия, АҚШ, Уэльс
1-тур, 21 ноябрь. Англия — Эрон
2-тур, 25 ноябрь. Уэльс — Эрон
3-тур, 29 ноябрь. Эрон — АҚШ
Муваффақиятлар
Россиядаги Жаҳон чемпионати Эрон тарихидаги энг яхшиси бўлди: жамоа тўрт очко жамғарди ва гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Буни қандай бўлганини кўриб чиқсак.
Испания, Португалия, Марокаш – барчаси аёндек, икки фаворит ва икки аутсайдер.
Эрон илк турда Марокаш билан тўқнашди. Бу "шаҳзодалар" учун очко ишлашнинг ягона имкониятидек туюлди, аммо барчаси ҳам бунчалик оддий эмас. Марокашликлар бутун ўйин давомида кескинроқ кўринишди, аммо бу ҳисобни очиш учун етарли бўлмади. Финал ҳуштаги янграшига бир неча сония қолганда Марокаш ҳужумчиси Азиз Бухаддуз барибир гол урди. Фақат ўз дарвозасига. 1-0 ва Эроннинг ажойиб ғалабаси.
Кейинги рақиб – Испания. Эронликлар замонавий футболдаги "қоидага кўра" тўпни испанларга берди ва баъзида рақиб дарвозасига борган ҳолда, бутун эътиборини ҳимояга қаратди. 54-дақиқага қадар чидай олишди – Диего Коста рикашет орқали тўпни дарвозага йўллади. Испаниянинг минимал ғалабаси.
Португалия билан ўйинда эронликларни испанлар ёмон ўйнаган тақдирда дуранг ҳам қаноатлантирарди. Португалияликлар ҳисобда олинда боришаётганди, аммо "шаҳзодалар" яна ўйин сўнггида тўп киритишди, аммо улар ҳатто ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди – Мехди Тареми қулай вазиятдан гол ура олмади. Ўйин 1-1 ҳисобида якунланди, параллель ўйинда эса испанлар Марокаш билан 2-2 ўйнашди. Якунда, бир неча дақиқа ичида, Эрон биринчи ўрин ўрнига учинчи ўринга жойлашди ва шу билан турнирдаги иштирокини якунлади.
Эронликлар хафа бўлишлари мумкин, аммо ЖЧ-2018 – Эрон футболи тарихидаги энг катта муваффақият.
Мураббий ва ўйин услуби
Карлуш Кейруш – Эрон терма жамоаси бош мураббийи.
Португалиялик фаолияти давомида "Спортинг" (Лиссабон), "МетроСтарз" (АҚШ), "Нагоя Грампус" (Япония), "Реал" жамоалари бош мураббийи бўлган ва икки бор МЮда Алекс Фергюсонга ассистентлик қилган. У Эрондан ташқари Португалия, БАА, ЖАР, Эрон, Колумбия ва Миср термаларини бошқарган.
Кейруш илк бор Эрон терма жамоасига 2011 йилнинг 4 апрелида келган ва федерация билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган эди.
Мутахассис Эронни икки бор Жаҳон чемпионатларига бошлаб чиққан — 2014 ва 2018 йилларда.
Кейруш "Спортинг" билан Португалия Кубоги (1994/95) ва Португалия Суперкубоги (1995)ни қўлга киритган. "Реал" билан эса 2003 йилги Испания Кубогига эга чиққан.
Эрон футбол федерацияси 7 сентябрда яна уни терма жамоага бош мураббий этиб тайинлади.
Жамоани яқин-яқингача бошқарган Драган Скочич ҳақида. Хорват 2013 йилдан бери Эрон футболида, у ўша йилнинг 26 майида "Малаван" бош мураббийи этиб тайинланган ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган эди. Драган клубни еттинчи ўринга олиб келди, бу жамоанинг 2005 йилдан бери Про-лига (Эроннинг олий футбол лигаси)даги энг яхши натижаси. Скочич 2014 йилда мамлакатнинг амалдаги чемпиони бўлмиш "Фулад"ни қабул қилиб олди, аммо жамоа билан катта муваффақиятларга эришмади. У 2018 йилнинг 16 январида "Хуне Бе Хуне" менежерига айланди. У тез орада дастлабки 5та ўйинда 13 очко жамғарган ҳолда, чемпионатда биринчи ўринга чиқиб олди, шунингдек иккинчи дивизион жамоасини Хазфи Кубоги финалига олиб чиқди. Скочич 2019 йилнинг июлида "Санат Нафт" бош мураббийига айланди ва янги постида атиги 8 ой ишлади. 2020 йилнинг 6 февралида у Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Драган 10та ўйиндаги эҳтимолий 30 очкодан 25 очко жамғарган ҳолда, Эронни Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олди, бу Эрон терма жамоасининг барча саралаш мусобақаларидаги энг яхши кўрсаткичи.
2022 йилнинг 11 июлида Драган Скочичнинг истеъфоси эълон қилинди, аммо Эрон футбол федерацияси 17 июлда ўз қарорини бекор қилган ҳолда, мураббийни Жаҳон чемпионати сўнггига қадар қолдирди. Миш-мишларга кўра, хорватни ишдан бўшатиш федерациянинг маҳаллий мутахассисни бош мураббий этиб тайинлаш истаги билан боғлиқ эканлиги, бироқ уларнинг режаси бир ойдан сўнг ўтказиладиган Эрон футболининг янги президенти сайловига қадар бундай қарор қабул қилишга имкон бермаган қоидалар сабаб барбод бўлган. Барибир уни бироздан сўнг яна лавозимидан "олишди".
Скочичнинг совринлар хонасида Хорватия Кубоги, шунингдек Словения кубоги ва Суперкубоги бор. Ҳозирча барчаси шу.
Эрон терма жамоасининг тактик схемаси: 4-1-4-1, камроқ 4-3-3.
Ўйин услуби – мудофаада бутун жамоа, ҳужумда мудофаанинг марказий чизиғини бузиш ёки қанотдан босим.
Эроннинг мудофаадан чиқиши Австралия вариантини эслатади – таянч хавбеклар орқали.
Аммо, Австралиядан фарқли равишда, бу Эронда турли ўйинчилар бўлиши мумкин.
Эронликлар деярли бутун жамоа бўлиб ҳимояланишади. Олдинда фақат форвард қолади, ҳужум чизиғидаги қолган ўйинчилар рақиб олдинга ҳаракатланса, ярим ҳимоя чизиғига ўтишади.
Эрон ҳужумда одатда ҳужумчини рақиб дарвозаси олдига олиб кириш ёки узоқдан пас ёки зарбалар берган ҳолда, жарима майдончаси ичига хавф солишади. Эронликлар қанотлар орқали ўйнаган ҳолда, унда сон жиҳатдан устунлик қилишади: қанот ҳимоячиси ўрта чизиққа кўтарилади, унинг ярим ҳимоячи шериклари эса рақиб дарвозасига яқин ҳаракат қилади.
Узоқ позицион ҳужумларда Эрон рақиб жарима майдончаси атрофида деворга ўхшаш шаклни юзага келтиради, шу орқали рақибни дарвозасига сиқишади. Жамоа рақибнинг хатосини кутган ҳолда, тўпни пас ёки юқоридан жарима майдончаси ичига ташлайди. Форсларда бундай ҳужумлар кам содир бўлади, сабаби бу ижро, ўйин услуби бўйича қийин, ўйинчиларнинг ўртача даражаси эса сифатли ҳаракат қилишга имкон бермайди.
Терма жамоа етакчилари
Сердар Азмун – форс шаҳзодаси.
Бизга яхши таниш бўлган ҳужумчи Эрон футболининг бош юлдузи ҳисобланади. 27 ёшли Сердар миллий жамоада 62та ўйинда 40та гол уришга эришган.
Transfermarkt "Байер" ҳужумчисини 22 млн еврога баҳоламоқда, бу эса уни энг қиммат эронлик футболчига айлантиради.
Азмун – Эроннинг энг асосий тўпурари. Унга голлар уришда яхши сифатлар имкон беради: икки оёқда ҳам ажойиб тўпга эгалик қилиш, яхши тезлик ва техника, чидамлилик, иккинчи қаватда ўйнай олиш, шунингдек ажойиб ўйин интеллекти.
Бўлажак ЖЧ – форварднинг терма жамоадаги фаолиятида энг асосий мусобақа, айниқса мухлисларнинг ишончини оқламагани ортидан келиб чиққан мухлислар билан оғир муносабат фонида.
Видеода Сердарнинг энг яхши голларидан бири.
Мехди Тареми – Азмуннинг шериги ва Эроннинг ЖЧ-2018да қаҳрамонига айлана олмаган футболчи.
Ажабланарлиси шундаки, ЖЧ-2018дан сўнг Таремининг фаолияти юқорига кетди.
Ҳужумчи Португалияга борди: аввалига чемпионатда "Риу Аве" сафида 18та гол урди, ундан кейин мана "Порту"да учинчи йилини ўтказмоқда ва бир мавсумда камида 15та гол уради.
Тареми гавдаси ва ажойиб бўлган ноёб букилиши билан ажралиб туради. Унда яхши зарба, техника ва тезлик бор.
Мехди 30 ёшда ва фаолиятининг чўққисида турибди, шу сабаб ҳозир бош футбол мусобақасида порлашнинг энг яхши вақти.
Мехди қандай алдай олишини бир кўринг (афсуски, бу Ўзбекистонга урилган гол)
Алиреза Жаханбахш – сўнаётган юлдуз.
Алиреза ўтган мундиал олдидан терма жамоанинг бош юлдузи эди.
Вингер 2018 йилда Нидерландиянинг "АЗ Алкмар" жамоасида ажойиб мавсум ўтказди ва АПЛда "Брайтон" сафига ўтди. Трансфер нархи эса 19 млн еврони ташкил этди.
Иқтидорли йигитнинг Англиядаги ишлари юришмади, у уч мавсум ҳужум чизиғидаги ўйинчи бўлатуриб, гол+пас тизимида ҳатто 10 очко ҳам жамғара олмади. Жаханбахш 2021 йилда Нидерландияга қайтишга қарор қилди ва "Фейеноорд" либосини кийди.
Балки Алирезанинг футболдаги энг яхши йиллари ортдадир, аммо эндиликда унда катта тажриба ва ажойиб ўнг оёқ бор. Сизга буни кўришни тавсия этамиз.
Кучли ва заиф томонлар
Кучли томонлар: ҳужум чизиғи, ҳаводаги ўйин, жисмоний ҳолат.
Заиф томонлар: жамоадаги атмосфера, заиф мудофаа чизиғи, ёмон прессинг.
Ҳужум чизиғи – Эроннинг шубҳаланиш керак бўлмаган ягона қисми. Барча футболчилар кучли чемпионатларда ўйнашади ва энг юқори даражада рақобат қилишади.
Ҳаводаги кураш ва жисмоний ҳолат – Эронни натижага эриштирадиган қурол. Эронлик футболчилар атлет ва бўйи баланд бўлишидан ташқари, улар қанотлардан ҳужум қилишади ва бу тез-тез жарима майдончаси ичидаги юқоридаги курашга олиб келади. Бу терма жамоа ўйинининг муҳим қисми бўлиб, эронликлар бу эвазига бошлари билан ёки тўп олиб қўйилганидан сўнг кўп гол уришади.
Мудофаа чизиғи жуда заиф. Ҳимоячилар кўп позицион хатоларга йўл қўйишади ва кўпинчи рақибнинг ортидан борган ҳолда, мудофаа тизимида "тешикларни" очишади. Бу борада ўсиш ҳозирча кузатилмаган.
Ёмон прессинг замонавий футболда кераксиз ҳашаматдир. Эрон ёмон прессинг қилади, тез-тез ҳатто уриниб ҳам кўрмайди. Ҳозирда барча ҳужум қилишни билади, шу сабаб айниқса Жаҳон чемпионатига борадиган рақибга ўйлашга бериш ўзини ўлдириш демакдир.
Жамоадаги атмосфера. Гап шундаки, жамоада бўлиниш рўй бергандек. Азмун билан ёш футболчилар гуруҳи Скочични қўллаб-қувватлашмоқда, ёши катта, жумладан бошқа етакчи Тареми мундиалга термани эронлик мутахассис олиб бориши керак деб ҳисобламоқда. Миш-мишларга кўра, барчасига Эрон ҳукуматининг Жаҳон чемпионатида ўзининг сиёсий рақиби бўлмиш Англия ва АҚШ билан ўйинда эронлик мураббий билан ўзларини катта рақибларга қарши қандай мағрур миллат эканликларини кўрсатишни хоҳлаётгани сабаб бўлган. Шу сабаб, Драган Скочичнинг қисқа вақтли истеъфоси ҳам рўй берган.
Бу ҳақиқатми ёки миш-миш – буни кам одам билади. Ким билса ҳам – буни айтмайди.
Жамоада барчаси ҳам кўнгилдагидек эмаслиги маълум, бу эса барчаси ҳал бўлмаса бўлажак турнирда муваффақиятсизликка олиб келиш эҳтимоли катта дегани.
Алишер Остонов таржимаси
Комментарии