RU

Последние новости

19:20Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  3 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  2 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   1 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5

Муҳаммад Салмон: “Биз бугун 14 футболчига қарши майдонда ҳаракат қилдик" Новости

Муҳаммад Салмон: “Биз бугун 14 футболчига қарши майдонда ҳаракат қилдик"

Пойтахтимиз Тошкент шаҳри U – 19 терма жамоалари ўртасидаги СAFA CUP мусобақасига мезбонлик қилаётганидан хабарингиз бор.

Бугун Ўзбекистон U – 19 терма жамоаси Афғонистон U – 19 термаси билан гуруҳдаги иккинчи учрашувни ўтказди. Ушбу баҳсдан сўнг Афғонистон U – 19 терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Салмон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ўйиндан унчалик қониқиш ҳосил қилмадим. Тўғри бугун мағлуб бўлдик аммо учрашувдаги биринчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Белгиланган пенальтидан сўнг ўз дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ушбу вазиятда ҳам бош ҳакам йўқ жойдан пенальти белгилади. Биз бугун 14 футболчига қарши майдонда ҳаракат қилдик. Ушбу мусобақа яхши ўтказилмоқда, аммо ўйин 10:30 да бошланмоқда. Шу вақтда хаво ҳарорати жуда иссиқ бўлмоқда. Бундай шароитда майдонда тўп тепиш футболчиларга ноқулайлик туғдиради. Ўзбекистон U – 19 терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам жуда ҳам кучли терма жамоа. Ўзбекистон U – 19 терма жамоасидаги 7, 9 ҳамда 17 рақамдаги футболчилар жуда ҳам кучли экан. Улар бизга кўпроқ қийинчилик туғдирди. Юртингиз жуда ҳам чиройли экан. Бу ерга келганимдан хурсандман”, - дейди Афғонистон U – 19 терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Салмон.


Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика