МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"
		
		09 сен 16:15
        Новости	
	
				
				МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"
- Чемпионлик билан табриклайман. Финал ва CAFA мусобақаси ҳақидаги фикрингиз...
- Мусобақа жуда қийин кечди. Зич тақвим бизга қийинчилик туғдирди, аммо якунда биз ғолиб бўлдик ва барчаси унутилди.
- Ўткир Юсуповнинг жароҳати ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Менимча, у мушакларини тортиб олди.
- Сўнгги вақтларда ЎФА МТЖга хорижлик мураббийни жалб этиш мақсадида деган кўплаб хабарлар тарқалди. Тимур Кападзе матбуот анжуманларидан бирида шартномам ноябрь ойига қадар амал қилади деган ди. Мураббийлар штабининг, яъни сизларнинг шартномангиз ҳам ноябрда тугайдими?
- Кападзенинг шартномаси қандай эканлигини билмадим, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади. Янги мураббий ҳақида фикр билдирадиган инсон эмасман, буни раҳбариятдан сўрашингиз керак.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Похожие новости
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Комментарии