Моуринью сўнгги 10 йилликда МЮнинг энг яхши мураббийларидан бири экан
19 дек 2018 13:12
Новости
Моуринью сўнгги 10 йилликда МЮнинг энг яхши мураббийларидан бири экан
Кеча, 18 декабрь куни португалиялик мутахассис Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед" билан ҳамкорликни тўхтатди.
"Қизил иблислар" раҳбарияти муваффақиятсиз натижалар туфайли Моуриньюни ишдан олди. Аммо португалияликнинг МЮдаги натижалари сиз ўйлагандек ёмон эмас. Статистикага эътибор қаратсак, мутахассис ғалабалар фоизи бўйича манкунианларнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши иккинчи мураббийи экан. "Манчестер Юнайтед" Моуринью қўл остида 144та учрашув ўтказиб, уларнинг 84тасида (58%) ғалабага эришди, 34та баҳс дуранг билан якунланди, 28та ўйин эса муваффақиятсизлик билан якунланди.
"Манчестер Юнайтед" мураббийларининг ғалабалар фоизи (2008-2018)
Алекс Фергюсон - 59%
Жозе Моуринью - 58%
Дэвид Мойес - 53%
Луи ван Гал - 52%
Райан Гиггз - 50%
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии