RU

Последние новости

14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  0 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  0 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  0 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  0 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  0 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  1 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  1 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  0 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  26 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1

Моуриньо МЮ мухлисларини ҳурсанд қилиши мумкин бўлган 5 сабаб Новости

Моуриньо МЮ мухлисларини ҳурсанд қилиши мумкин бўлган 5 сабаб

Бир неча кун олдин Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед" билан шартнома тузди.

Биз клуб рахбарларининг тўғри қарор қабул қилганини исботловчи 5 сабабни келтириб ўтамиз.

1. Жамоага характер қайтаради

Охирги вақтларда МЮ мухлислари баъзида чизиқ ёнидаги ночор Дэвид Мойесни, баъзида доимий равишда ўзининг фалсафий қарашларини ён дафтарига ёзиб борувчи Луи Ван Гаални кузатиб боришга мажбур бўлишди. Энди бу ҳақда унутиш мумкин, Жозе ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз шогирдларини фаол тарзда тайёрлайди. Футболчиларни руҳлантира олишда у деярли тенги йўқ. Тўпни мақсадсиз назорат қилиш якунига етади, энди Юнайтед футболчилари мураббий учун майдонда "ўлиш"га ҳам тайёр бўладилар. "Қизил иблислар" мухлислари соғинган "агрессив футбол" ва ниҳоят "Олд Траффорд"га қайтади.



2. "Манчестер Юнайтед"га топ футболчиларни жалб этади

Сўзсиз, Ван Гаалнинг ғаройиб ҳаракатлари туфайли МЮ жаҳон даражасидаги футболчиларни қизиқтиришдан тўхтаб қолди. Биргина португалияликнинг келиши ҳаммасини ўзгартириб юборади. Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар иккинчи футболчи Моуриньодек мураббий билан бирга ишлашни истайди. Ҳозирданоқ Златан Ибрагимовичнинг трансфери билан боғлиқ миш-мишлар тарқалди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзда жамоага етарли миқдорда юқори даражадаги ўйинчилар келади. Шунинг учун ҳам мухлислар Феллайни ёки Рохога ўхшаш трансферларнинг яқин йилларда бўлмаслигидан эркин нафас олишлари мумкин.

3. Ҳимоядаги ўйинни йўлга қўяди

Бу мавсумда "Манчестер Юнайтед" чемпионатда ҳаммадан кам - 35та тўп ўтказиб юборди. Шунга қарамай, "манкунианликлар"да камчиликлар етарли бўлди. Агар Де Хеанинг ажойиб сейвлари ва Смоллингнинг қаҳрамонликлари бўлмаганда тўп дарвозадан кўпроқ ўрин олган бўларди. Қанот ҳимоячилари Мемфис Депайнинг автомобиллари сингари ўзгарди. Ван Гаал Бортвик-Жексон ва Фосу-Менса каби ўсмирларни жалб қилди. Сўнгги ҳимоячи билан боғлиқ қайғули вазият юзага келди. Моуруньо ҳамиша тўрт ҳимоячи билан ўйнаган ва бу услубни жуда кам ўзгартирган. "Порту"дан бошлаб "Челси"гача барча жамоалари ҳимоядаги ўйин даражаси бўйича миллий чемпионатда учинчи ўриндан пастга тушмаган ("Челси"даги охирги мавсум бундан мустасно). "Special one" шогирдлари ўз дарвозалари олдида максимал даражада ҳаракат қилишади ва рақиб ҳужумчилари ҳурсандчилик учун жуда кам имкониятга эга бўлишади.

4. Жамоа ҳужумини хилма-хиллаштиради

"Беназир"ни антифутбол ва зерикарли ўйин учун кўп бор танқид қилишларига қарамай, унинг ҳужумчилари рақиб дарвозасини кўп бор ўққа тутади. Дидье Дрогба, Диего Коста, Диего Милито, Карим Бензема - буларнинг барчаси Моур қўл остида ажойиб ўйин кўрсатишган. МЮ энди юқоридан узатиладиган маъносиз паслар ва секин ҳужумлардан воз кечади. Ван Гаалнинг маъносиз футболи тезкор қарши ҳужумлар, тартибли паслар ва хавфли стандартлар билан ўрин алмашади. Моуриньо қўл остида ўйинчиларнинг ўз имкониятларидан фойдаланиш даражаси юқори бўлади, шунинг учун ҳам "иблислар" рақибларига ҳимояда осон бўлмайди.

5. Ёш ўйинчилар ҳақида унутмайди

Жозе бош мураббий бўлганида кўпчилик "Манчестер Юнайтед"нинг ёш ўйинчилари тақдирига қайғура бошлади. Сабаби, "Беназир" бошқарувида кўплаб иқтидорлар ўз имкониятларини намойиш эта олишмаган. Шу билан бирга Варан, Мората, Зума ва бошқа футболчилар ҳақида ҳам унутмаслик керак-ки, улар айнан португаликнинг ўзига хос бошқаруви туфайли ўзларини кўрсата олишган. Моуриньода ҳаммаси оддий: агар футболчи ўз мажбуриятлари ва ўйинни назорат қила олса ёшидан қатъи назар асосий таркибда ўйнайди. Агар футболчи билан нимадир жойида бўлмас, Моур унинг статусига қарамай захирага равона қилади. Бундай ҳолат Касильяс, Мата ва бошқалар билан рўй берган. Шунинг учун ҳам Рэшфорд ва Марсиаль керакли ўйинни кўрсата олишса, уларда ўйин тажрибаси билан муаммо бўлмайди.

Хулоса

Мураккаб феъл-атворига қарамай, Жозе Моуриньо МЮ учун омадли чорлов бўлди. Ажойиб тактик ўйланмалар, харизм, ўзига ҳос руҳлантириш - буларнинг бари "қизил иблислар"га олдинги шуҳратни қайтаришга ёрдам беради. Биринчи мавсумданоқ совринлар "ёмғири" кафолатланмаган, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам Моуриньо МЮ мухлисларига ижобий ҳис-туйғуларни туҳфа этади.



Хориж сайтларидан Толибжон Қосимов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика